Коронавирус: Россияда тузалганлар ва ўлганлар сони бўйича рекорд янгиланди

0
2092
Фото: AFP

Сешанба куни хабар берсилишича, Россияда ўтган бир кеча кундузда коронавирусдан тузалганлар ҳамда у сабаб вафот этганлар бўйича энг юқори кўрсаткичлар қайд этилди. 25 май куни COVID-19 ни юқтириб олган 174 киши ўлган бўлса, 12 мингдан зиёд одам бу касалликдан бутунлай соғайган.

Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда Россияда коронавирусдан қурбон бўлганлар 3807 нафарни, касалланганлар 362 342 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳозирда Россия вирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринда турибди.

Россияда сўнгги кунларда янги касалланиш ҳолатлари камайиб бормоқда. Ҳукумат мамлакатнинг айрим ҳудудларида карантин чекловларини юмшатишни бошлаган. Мамлакатда ўтган сутка давомида 8915 киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланган ҳамда 12 331 киши тузалган. Бу рақамлар Россияда вируснинг авж нуқтаси ўтиб кетганидан далолат бермоқда.

Мамлакат президенти Владимир Путин коронавирусдан ҳимояланиш мақсадида ўз ишини Москва ташқарисидаги қароргоҳидан масофавий тарзда олиб бораётганди. 25 май куни Путиннинг Кремлдаги саройига қайтгани маълум бўлди.

Россияда вирус қурбонларининг сони бошқа мамлакатларга қараганда анча кам. Шу туфайли айрим танқидчилар рус ҳукуматини ўлганлар сонини камайтириб кўрсатаётганликда айбламоқдалар.

Тиббиёт мутахассисларининнг таъкидлашича, Россияда айнан коронавирус билан касалланиб вафот этганларгина ҳисобга олиняпти, бошқа мамлакатларда эса вирусни юқтириб олгану, лекин ундан олдин ҳам касал бўлган беморлар ҳам коронавирус туфайли ўлди, деб қайд этиляпти. Россияда шунинг учун вирус қурбонлари сони кам эканлиги айтилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг