Рaжaб Тоййиб Эрдоған 1954 йилнинг 26 февралида Истамбулда таваллуд топган. 2014 йилдан эътиборан Туркия Республикаси президенти, давлат ва жамоат арбобидир.
Мармара Университетининг иқтисодиёт факультетини тамомлаган.
Эрдоған 1994 йилда у Истанбул ҳокими этиб сайланди. 1997 йилги ҳарбий тўнтаришдан сўнг фаолияти тақиқланган Исломий коалицияда иштирок этади.
Худди шу йили Эрдоған тақиқланган адабиётдаги шеърларни ўқиганлиги учун Туркия Конституциясининг 312-моддасига биноан 10 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Аммо, Туркия Президентининг таъкидлашича, мазкур шеър таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ва китобларда ҳам нашр этилган.
2001 йил июль ойида Эрдоған Адолат ва тараққиёт партиясини тузди, мазкур партия 2002 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонди. Жиноий ҳолат Эрдоғаннинг бош вазир бўлишига тўсқинлик қилди, аммо Ироққа қарши операция бошланганидан кейин АҚШга йўналтирилган турк элитаси қонунларни ўзгартиришга рози бўлди ва Эрдоған ҳукуматни бошқарди. Туркия курдлар яшайдиган шимолий Ироққа ўз қўшинларини юборишга қарор қилди.
Эрдоған фаолияти аввалидан бошлаб Туркиянинг Европа Иттифоқига киришини қўллаб-қувватлаб келмоқда.
2009 йилда у Давосда бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида иштирок этиб, Ғазо секторидаги ҳарбий операцияси давомида Исроил позициясини ҳимоя қилган Президент Шимон Пересни кескин танқид қилди.
2009 йил июль ойида Катта Саккизлик саммитида у Хитойнинг уйғурларга нисбатан сиёсатини кескин қоралаган: «Хитой уйғурларга нисбатан хатти-ҳаракати геноциддан бошқа нарса эмас», дейди у.
2014 йил 10 августда Эрдоған мамлакатдаги биринчи тўғридан-тўғри президентлик сайловида ғалаба қозонди ва 2014 йил 28 августда ўз лавозимига киришди.
Ражаб Тоййиб Эрдоған бутун дунёга ўзининг гуманитар сиёсати билан машҳур ҳисобланади. Унинг бошқаруви остида миллионлаб суриялик қочоқлар Туркиядан паноҳ топдилар.
Ҳозирда Эрдоған Суриянинг шимолий қисмида «Тинчлик булоғи» ҳарбий операциясини бошлаб юборди.
Ражаб Тоййиб Эрдоған оилали, турмуш ўртоғи Амина Эрдоған ҳисобланади. 3 фарзанднинг отаси.