Иордания қироличаси Рания. У аслида ким?

0
2904
Фото: Полезная Информация

Асл исми Рания Файсал ал Ясин бўлган қиролича Иордания қироли Абдулла II нинг рафиқаси ва тахт вориси Ҳусайннинг онасидир. У 1970 йилда Қувайтда фаластиниклар оиласида таваллуд топган. Таъкидлаб ўтиш жоиз, қиролича Рания мусулмон Шарқидаги энг машҳур аёл лардан ҳисобланади.

Тўқсонинчи йилларнинг бошларида, Раниянинг оиласи Иорданиядан Қувайтга қараб қочишга мажбур бўлди, чунки Қувайт Ироқ босқинидан озод қилингандан сўнг, Фаластинликлар босқинчилар билан ҳамкорликда айбланди.

Рания дастлаб Apple компаниясининг Иордания ваколатхонасини муайян муfммолар сабаб тарк этганда 22 ёшда эди, у Applе’нинг эшикларb ўзига нисбатан ёпилганига асло куюнмай, қирол Абдулланинг синглиси ва куёвига тегишли бўлган Citybank Amman’га борди.

1993 йил баҳорида айнан шу ерда бўлажак қирол Абдулла II ва Рания илк бора учрашадилар. Бу бир қарашдаги муҳаббат эди. Чунки, танишувдан 5 ой ўтиб, Рания Иордания маликасига айланган.

Рания Иордания жамиятининг бир қисмининг ривожланишига тўсқинлик қиладиган қонунларни бузишга қарор қилди, у аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилди, болалар зўравонлигига қарши кенг кўламли кампанияни бошлади.

Бундай зўравонлик қурбонлари учун биринчи марказни яратди ва давлат органларининг маҳаллий ташкилотлар билан ўзаро муносабатларини яхшилашга ёрдам беради ва оилаларни ҳимоя қилишда иштирок этади.

Инсон органи трансплантацияси, эмлаш, тинчликни қўллаб-қувватлаш, глобал таълим лойиҳаларини ишлаб чиқиш… Рания, шунингдек халқаро сиёсатда ҳам фаол иштирок этиб, Фаластин жамоасини ҳимоя қилмоқда.

Қиролича Рания 4 фарзанднинг онаси: фарзандалари Ҳусайн ибн ал Абдулла, Салма бинт ал Абдулла, Ҳасим ибн ал Абдулла, Иман бинт ал Абдулла.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг