Ислом академияси халқаро саммитда

0
824
Фото: Ўзбекистон халқаро ислом академияси матбуот хизмати

Россия Федерацияси Татаристон Республикасининг Болгар ислом академиясида “Россия мусулмонларининг диний мероси” номли IV халқаро форум 15-21-май кунлари ўтказилди.

Мазкур форум доирасида “Замонавий дунёда ислом таълими: чақириқлар, йўналишлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро саммит ташкил этилди.

Халқаро саммитда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов қутлов нутқи билан иштирок этди. Унда ушбу нуфузли саммит ташкилотчиларига миннатдорчилик изҳор этилиб, таълим соҳасидаги етук мутахассисларни бир жойга тўплаб, уларнинг ўзаро фикр, тажриба алмашишларига имконият яратилгани алоҳида таъкидланди.

Шуниндек, бугунги кунда исломшуносликка оид қадимий манбаларни асраш, тадқиқ этиш ҳамда уларнинг замонавий шарҳларини яратиш ҳар қачонгидан долзарброқ масала эканлиги қайд этилди.

Нутқ сўнггида Академия ректори халқаро саммит ишига муваффақият тилаб, мазкур нуфузли тадбир иштирокчиларини яна бир бор самимий қутлади.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг