Гвардиола: Лига кубоги ёш футболчилар учун жуда яхши имкониятдир

0
1532
манба: Reuters

Англия Лига кубогида «Манчестер Сити» жамоаси «Саутгемптон»ни 3:1 ҳисобида енгиб, мусобақанинг чорак финалига чиқди. Сешанба куни бўлиб ўтган ушбу ўйинда Серхио Агуеро дублга эришди.

Гвардиола шанба куни Англия Премьер-лигасида «Астон Вилла»ни мағлуб этган таркибга тўққизта ўзгариш киритди ва бу ўйинда 18 ёшли ярим ҳимоячи Томми Дойл “шаҳарликлар” таркибида дебют қилди. Сўнгги тўрт мавсумда уч маротаба Лига кубогини қўлга киритган «Сити» мусобақани «Биз 10 марта ғолиб бўлишни истаймиз» шиори билан бошлаганди.

Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз фикрларини билдириб ўтди: «Ушбу мусобақа жамоани олға интилиши учун ижобий таъсир қилади. Биз жиддий ўйнадик, тўп билан ишлашимиз юқори даражада бўлди. Мен ўйинчиларимнинг ҳаракатларидан мамнунман. Лига кубоги ёш футболчиларга ўзларини кўрсатиш учун жуда яхши имкониятдир”.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг