Илмий лойиҳа доирасида Бухородаги ноисломий конфессиялар фаолияти ўрганилди

0
948
Фото: iiau.uz

Глобаллашув натижасида рўй бераётган миллатлар, ирқлар ва динлараро мулоқотнинг ўзига хос аҳамият касб этиши контекстида, динларни ўрганиш янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Кўп миллатли ҳамда кўп конфессияли юртимизда мустақиллик йилларида дин, бағрикенглик масалаларига катта эътибор берилмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ, юртимизда диншунослик соҳаси ҳам ривожланмоқда. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистон диншунослик мактаби базаси асосида яратилган дунё динлари тарихига оид дарслик, ўқув қўлланма ва бошқа адабиётларда буддавийлик, христианлик, ислом каби жаҳон динлари билан бир қаторда уруғ-қабила динлари ва алоҳида миллатларга хос миллий динлар тарихи, таълимоти, манбалари ва маросимлари умумий тарзда тавсифланган. Натижада, дунё динларига хос муҳим масалалар диққат-эътибордан четда қолган. Йиллар мобайнида дунё динлари тарихини ўрганиш ва ўқитиш жараёнида орттирилган муайян тажриба ва замон талабларига мос янги авлод адабиётлари электрон дастурларини яратишга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, динларнинг таркибий қисмларини тадқиқ этиш асосида “Дунё динлари” электрон дастурини ишлаб чиқиш диншунослик соҳасининг долзарб масалаларидан бирига айланди.

Информацион-ахборот технологиялари замонавий кишилик жамиятининг ажралмас қисмини ташкил қилаётган бугунги шароитда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан дунё динлари ҳақидаги илмий асосланган маълумотларни ягона платформада жамлаш мақсадида грант лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилди. Вазирлик билан ҳамкорликда 2021-2023-йилларга мўлжалланган “Динлар тарихи, таълимоти, манбалари ва анъаналарини тадқиқ этиш асосида “Дунё динлари” электрон дастури ва мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳа амалга оширилмоқда.

Грант доирасида дунё динларининг Марказий Осиё минтақаси билан боғлиқ тарихи ва замонавий ҳолатини ёритиш режалаштирилганлиги сабабли республикамизда фаолият юритаётган ноисломий конфессияларни ўрганиш ниятида хизмат сафарлари белгиланди. Шу мақсадда Академиянинг “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва магистрантларидан иборат илмий жамоа Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлди.

Сафар давомида Бухоро яҳудийлари синагогаси, сефард яҳудийлари синагогаси, католик черкови, православлик черковлари, пресвитериан черкови, тўлиқ инжилчи христианлари черкови, баҳоий диний ташкилоти марказига ташриф буюрилди. Мазкур диний ташкилотлар фаолияти тарихи ва ижтимоий ҳаётда тутган ўрни билан боғлиқ материаллар “Дунё динлари” электрон дастури ва мобил иловаси ҳамда диншуносликнинг муҳим масалаларига баг‘ишлаб яратиладиган dinshunoslik.uz веб-сайтидан ўрин олади.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг