Нетаньяҳу, Қошиқчи иши бўйича шаҳзода Муҳаммад тарафини олди

0
1947

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳу, Саудия Арабистони Валиаҳд Шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни, журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ тергов муносабати билан бир неча бор қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

Бу ҳақда The Washington Post газетаси, Исроил раҳбарининг АҚШ маъмурияти вакиллари билан ўзаро телефон орқали суҳбатларига таяниб ёзмоқда.

Нетаньяҳунинг гўёки таъкидлашича, Саудия Арабистони, Яқин Шарқдаги терроризмга қарши курашда Исроилнинг муҳим иттифоқдошларидан бири экан.

Газетага кўра, Исроил бош вазири шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ сиёсатига раҳбарлик қилувчи, Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳамда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон билан бир неча марта суҳбатлашган.

Эслатиб ўтамиз, Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Истанбулдаги САП Бош консулхонасида ўлдирилган. Ушбу жиноятга шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг яқин доирасидагилар алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг