Россия санкцияларни четлаб ўтиш учун Қозоғистондан фойдаланмоқда: жараён қанчалик  узоққа чўзилади?

0
875
Фото: 365info.kz

Қозоғистонда ваколатхоналар очган кўплаб хорижий компанияларнинг улуши россияликлар ҳисобига тўғри келади.

Германия компаниялари геосиёсий вазият туфайли Россиядан Қозоғистонга кўчиб ўтмоқчи. Бу ҳақда Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси бошқарувчи директори Майкл Хармс маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кўплаб Ғарб компанияларининг офислари етказиб бериш занжирларининг узилиши, хомашё нархининг ошиши ва Россияга қарши санкцияларнинг бошқа оқибатлари туфайли аллақачон Россиядан Марказий Осиё мамлакатларига кўчиб ўтган.

Янги бозор

Молиячи Расул Рисмамбетовнинг сўзларига кўра, хорижий компаниялар Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига фақат ўз ваколатхоналарини ўтказади, бироқ ишлаб чиқариш корхоналарини кўчириши даргумон.

— Умуман олганда, бу кўчиб келаётганлар асосан хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш корхоналари. Хизмат кўрсатиш соҳаси компаниялари орасида IT -дўконлари, такси хизматлари ва бошқалар бор бўлиб, бундай компанияларни кўчириш осон ҳисобланади. Ишлаб чиқариш корхоналарига келсак,

ўйлайманки, Россияда санкциялар туфайли ишини ёпаётганлар, бу ишларидан бошқа яна қаерда фойда топишлари мумкинлигига қараб жой излайдилар. Агар ўз ишларини Қозоғистонда қайта очишга қарор қилсалар, демак ҳукуматимиз бунга имтиёзлар билан ҳисса қўшиши керак.

-Қозоғистон эса, масалан, Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, божхона иттифоқи таркибига киради. Бу эса хориж корхоналарининг бизнинг ҳудудимизда ишлаши учун фойдалироқ бўлишини англатади, чунки юк транзити катта эҳтимол билан Россия бозорида амалга оширилади”, – дейди молиячи.

Расул Рысмамбетов
Расул Рисмамбетов, манба: kapital.kz

Маҳаллий таъсисчи керак

Иқтисодчи Арман Байганов бу фаразни тасдиқлайди, яъни Россиядан Қозоғистонга кўчиб ўтишни режалаштираётган Европа ва Ғарб компаниялари таркибида россиялик таъсисчилар бўлиши мумкин. Шундай тарзда, Россия санкциялардан қочиб қолади. У Қозоғистон орқали Европанинг бир қанча товарларини, айниқса, юқори технологияли маҳсулотларни олиш имкониятига эга бўлади.

— Албатта, Қозоғистон учун иш ўринлари бўлган янги компанияларнинг пайдо бўлиши жуда яхши. Гарчи, ички бозорнинг ўзи кичик бўлсада, иқтисодиёт кўлами ҳам ундай эмас. Шунинг учун биз Россияни алмаштирамиз, деб умид қилишнинг ҳожати йўқ.

Хорижий компаниялар учун логистика нуқтаи назаридан Қозоғистон орқали ишлаш қимматроқ бўлади. Қолаверса, санкция таъқиқлари туфайли бу ердан туриб Россияга маҳсулот етказиб бера олиши ҳақиқатга тўғри келмайди. Таъсисчи асли ким эканлиги барибир билиниб қолади, гарчи у Қозоғистон компанияси бўлиб кўринсада. Тўғри, улар асосий улушни махсус танланган маҳаллий таъсисчига ўтказиши мумкин, аммо кейин биз учун ҳам санкция хавфи пайдо бўлиши мумкин”, — дея алоҳида таъкидлаб ўтди Арман Байганов.

ЕОИИ етакчилари

– Айни пайтда, унинг кузатишларига кўра, Қозоғистон иқтисодиёти ўсиш суръатлари бўйича Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари иқтисодиётидан сезиларли даражада олдинда. Шунинг учун Қозоғистонни хорижий компаниялар “ёқтириб қолишган”.

Арман Байганов.
Арман Байганов. Atameken Business News видео намойишидан скрин

Ўзбекистон ЕОИИ аъзоси эмас, бу мамлакат иқтисодиёти анча ёпиқ. Белоруссия ҳам санкцияларга дучор бўлган. Қирғизистон ва Арманистон жуда кичик. Қозоғистонда логистика кўпроқ ривожланган, Россия билан чегара сатҳи бўйича эса энг узун ҳисобланади. Демак, ЕОИИнинг кўплаб давлатлари ўз товарларини Қозоғистон орқали жўнатади. Шунинг учун биз ҳозир устуворлик қилмоқдамиз, – дея хулоса қилади иқтисодчи.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг