Хитойда нималар бўлаяпти? (видео)

0
982
Скриншот

Си Цзинпин Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси бош котиби этиб қайта сайланди. Бу унинг учинчи муддати. Бунинг учун Цзинпин 80-йилларда Денг Сяопин томонидан киритилган икки муддатлик қоидани бекор қилди. Ўз даврида Сяопин бу қоидани ҳокимиятнинг битта одам қўлида ҳаддан ташқари кўп тўпланишидан қўрқиб, жорий қилган эди.

Қайта сайлов пайтида ғайриоддий ҳодиса рўй берди – ҳозирги бош котиб Си Цзинпиннинг ёнида ўтирган унинг ўтмишдоши, яъни собиқ бош котиб Ху Цзинтао мажлис залидан мажбурлаб, қўлларидан ушлаб олиб чиқиб кетилди. Видео тасвирларда Ху нима бўлаётганини тушунмаётгани ва ўз жойидан туришни истамаётганлигини яққол англаш мумкин. Ниҳоят, ўрнида туриб, қўлидан етаклаб кетаётган кишига бўйсиниб жойидан туриб кетар экан, у Си Цзинпин томонга ўгирилиб, бироз эгилиб бир нарса дегани ва яна бир ҳамкасби Бош вазир Ли Кецяннинг елкасига қоқиб, чиқиб кетган кўринади. Расман буни сабаби дея, Хунинг саломатлиги ёмонлашганлиги ва дам олиш зарурати билан изоҳланган.

Бу холат нима эди, буни ҳали дунё оммаси билмаяпти. Рамзий тарзда саҳналаштирилган ёки маҳаллий ва хорижий элита учун берилган сигналмиди, буниси ҳам ҳали номаълум бўлиб қолмоқда.

Шуниси аниқки, бўлиб ўтган бу воқеадан сўнг иқтисодиётни либераллаштириш тарафдори саналган Ли Кецян Хитой Марказий қўмитасининг янги таркибига киритилмади. Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Янг ҳам сайланмади. Аксарият лавозимларни Си Цзинпин тарафдорлари эгаллаган.

Съезднинг якунланиши глобал жараёнларга қандай таъсир қилиши номаълум бўлиб турибди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг