Хитойнинг дунёдаги нуфузи кескин тушиб кетди

0
835
Фото: www.theguardian.com

Сўровномалар Тайван мудофаасини қўллаб-қувватлаётганини кўрсатар экан, Хитойнинг дунёдаги нуфузи кескин тушиб кетди, деб ёзади The Guardian.

Сўровнома шуни кўрсатмоқдаки, кўплаб мамлакатларда хитойпарастлик кайфияти пасайган, АҚШга нисбатан ижобий муносабат эса қайта тикланган.

Сўров натижаларига кўра, Хитойнинг обрўси сўнгги тўрт йил ичида, айниқса ғарбда тез суратлар билан ёмонлашмоқда ва агар Пекин оролни куч билан эгаллашга ҳаракат қилса, жаҳон жамоатчилигининг муҳим қисми Тайванга қандайдир кўринишдаги халқаро ёрдамнинг қўллаб-қувватлаши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Бу, Си Цзинпин якшанба куни мисли кўрилмаган учинчи муддатга Хитой етакчиси сифатида тасдиқланиши билан горизонтда «хавфли бўронлар» эсаётганлиги ҳақида огоҳлантирганидан кейин, аксинча, Вашингтон эса, Пекин томонидан оролни аннексия қилиш режалари тезлашаётгани ҳақидаги огоҳлантиришлардан кейин содир бўлди.

Шунингдек, YouGov-Cambridge Globalism лойиҳаси ҳам, дунёнинг бошқа қисмларида Хитойга муносабат, Ғарбга қараганда аввал анча яхшироқ кузатилган бўлса-да, сўровда қатнашган 25 мамлакатдан 20 тасида респондентлар ҳукмрон супер куч сифатида АҚШни афзал кўришини аниқлади.

Сўров 2019 йилда биринчи марта ўтказилгандан бери, Хитойнинг глобал мавқеи кескин пасайганини кўрсатди, Хитой дунёда ижобий рол ўйнайди деб ўйлайдиган респондентлар улуши баъзи мамлакатларда ярмигача қисқариб кетган.

Хитойпарастлик кайфият эса сўнгги тўрт йил ичида Польшада 46 фоиздан 24 фоизга, Францияда 36 фоиздан 17 фоизга, Германияда 30 фоиздан 13 фоизга, Данияда 32 фоиздан 11 фоизга, Италияда 41 фоиздан 24% гача, Буюк Британияда 35% дан 11% гача ва Ҳиндистонда 44% дан 23% гача пасйган. АҚШда у 27 фоиздан 18 фоизга тушиб кетган.

Гарчи Covid-19  қисман бу салбий муносабатни кучайтираётган бўлса-да, кўпчилик (80% дан ортиқ) пандемия Хитойда бошланганига ишончи комил ва сезиларли қисми (кўплаб мамлакатларда камида 40%) унинг лабораторияда пайдо бўлган ёки яратилган деб гумон қилади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари бузилиши боғлиқ кўрсаткич ҳам ортиб бораётгани бунга таъсир кўрсатади.

Франция (39% дан 45%), Германия (53%, 46% дан), Дания (53%, 45% дан), Испания (30%, 21% дан) ва Грецияда (29% 18% га)  бу йил ўтган йилга қараганда кўпроқ одамлар Хитойни «юз минглаб ва ундан кўп бўлган ўз фуқароларини адолатсиз равишда ва судсиз ҳарбийлар учун мўлжалланган оммавий қамоқхоналарга жўнатган” деган фикрда.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари ўтган ой ҳисоботида Хитойнинг Шинжон вилояти (Шарқий Туркистон)даги уйғур мусулмонларига нисбатан инсон ҳуқуқларини жиддий поймол қилганини, бу эса, эҳтимол, инсониятга қарши жиноят билан тенг бўлиши мумкинлигини айтди. Ҳисоботда, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш хавфи борлиги ва “камида 2017-2019 йиллар оралиғида [касб-ҳунар таълими ва ўқитиш марказлари] муассасаларида кенг кўламли ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш тизими мавжуд деган хулосага келиш мақсадга мувофиқ бўлади», дейилади.

24 августдан 22 сентабргача ўтказилган YouGov сўрови шуни кўрсатдики, АҚШга нисбатан ижобий қарашлар сезиларли даражада ўсган, бир қанча мамлакатларда ижобий қарашлар 2019 йилдан 2020 йилгача пасайган бўлсада, лекин оҳирги икки йил кейин яна кўтарилиб, V- шаклдаги модел кузатилган.

АҚШ етакчилиги сезиларли даражада оммалашди. Жумладан, бу йил, масалан, Германияда респондентларнинг 62 фоизи жаҳон сиёсатидаги энг қудратли куч сифатида АҚШни Хитойдан афзал кўришини айтган, 2019 йилда бу кўрсаткич 43 фоиз ва Буюк Британияда 52% дан 67 фоизга ошган.

Қолаверса, аксарият мамлакатларда Хитойдан кўра, кўпроқ одамлар ўзларининг афзал кўрган қудратли давлати сифатида АҚШни танлаганлар ва бу Пекиннинг жаҳон етакчилигининг муқобил манбаси сифатида кўрилиши ҳақидаги умидларини пучга чиқарди. Хусусан бу кўрсаткич Ҳиндистонда 9%, Мексикада 48% дан 23% гача, Бразилияда 59% дан 11% гача, Грецияда 45% дан 19% гачани ташкил этган.

Бироқ, YouGov академик директори Жоел Рожерс де Ваалнинг сўзларига кўра, сўров натижаларида Хитой учун ҳам яхши хабар бор, бу «Ғарб ва унга нисбатан дунёнинг бошқа қисмлари ўртасида очиқ-ойдин фарқ борлигини» кўрсатди.

Сўровда қатнашган 12 та ғарбий бўлмаган давлатларнинг тўққизтасида кўпчилик Хитойнинг дунёдаги ўрни ҳақида ижобий фикрда ва пандемиядан кейин бир қанча мамлакатларда Пекиннинг обрўси яхшиланиб бораётгани ҳақида далиллар мавжуд.

Мексикада Хитой ҳақида ижобий фикрлар 2021 йилдаги 50 фоиздан, бу йил 59 фоизга кўтарилди. Миср ва Саудия Арабистонидаги ижобий фикрлар 2021 йилдаги мос равишда 47 ва 41 фоиздан 57 фоизга кўтарилди, Таиланд, Кения ва Нигерияда ҳам худди шундай сакрашлар кузатилди.

Тайван бўйича сўровда қатнашган мамлакатларнинг қарийб ярмида, жумладан Буюк Британия (51%), Австралия (62%) ва АҚШ (52%)да, агар Хитой оролни аннексия қилиш учун куч ишлатса, “бошқа давлатлар Тайванга ёрдам бериши керак” деб ҳисоблайди.

Швеция (55%), Дания (51%) ва ғарбдан ташқарида бўлган Ҳиндистон (51%), Япония (55%), Кения (63%) ва Нигерия (60%)да  кўпчилик, шу билан бир пайтда Франция, Германия, Испания ва Польшани ўз ичига олган ҳолда, кўпроқ одамлар (38%, 43%, 38% ва 40%) Тайванга ёрдам беришни ёқлаганлар (22%, 27%, 22% ва 15%) қаршиларга нисбатан.

Тайванни оғир қуроллар ёки ҳарбий қўшинлар билан таъминлайдиган АҚШ бошчилигидаги иттифоқни қўллаб-қувватловчиларда паст бўлсада, аммо разведка ёки ҳарбий маслаҳатчилар билан таъминлаш ва Хитойга нисбатан қаттиқ иқтисодий санкцияларни қўллаш борасида сўровда қатнашган 13 Ғарб давлатидан 10 тасида респондентларнинг камида 40 фоизи қўллаб-қувватлаган.

Швеция, Польша, Буюк Британия, АҚШ, Ҳиндистон ва Африканинг учта давлати – Кения, Нигерия ва Жанубий Африка каби давлатлар ҳам киберҳужумлар ва Тайванни қўллаб-қувватловчи хабарлар каби «гибрид уруш» чораларини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилишган.

«Бошқача қилиб айтганда, жамоатчилик фикри икки ҳиссиётнинг комбинациясини акс эттиради», дейди Рожерс де Ваал. «Хитой билан жисмоний қарама-қаршилик эҳтимолини олдиндан айтиш мумкин бўлган истамаслик бор, лекин айни пайтда Тайван мудофаасини принципиал жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.»

Унинг сўзларига кўра, сўровда Африка мамлакатлари яна бир муҳим тенденцияни ҳам кўрсатиши мумкин: учтаси ҳам Хитой ҳужуми содир бўлган тақдирда Тайванга ёрдам кўрсатишни юқори даражада қўллаб-қувватлайди ва шу билан бирга, Хитойнинг дунё ишларидаги роли ҳақида жуда ижобий фикрдалар.

«Оммавий фикр кўпинча сиёсий мунозаралар давомида кўпчилик таҳмин қилганидек биннар (икки тарафга тенглик) бўлавермайди”, деди Рожерс де Ваал. «Эҳтимол, кўпчилик одамлар Тайван мудофаасига хайрихоҳ бўлишлари ва Хитойни халқаро тизимдаги қудратли куч сифатида кўришлари мумкин, аммо унга тўғридан-тўғри муқобил сифатида эмас.»

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг