Хитойда коронавирус тарқалиши деярли тўхтади

0
1475
Фото: REUTERS/Thomas Peter

Хитойда 23 апрель куни 6 кишида коронавирус борлиги аниқланди. Бир кун аввал бу кўрсаткич 10 та эди. Бу билан коронавируснинг “ватани”да CОVID-19 инфекциясига чалинган одамларнинг умумий сони 82 804 кишига етди.

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси жума куни қилган баёнотида айтилишича, янги касалланганларнинг икки нафари чет элдан келган одамлардир.

23 апрелда вирусни юқтирган, аммо унинг аломатлари сезилмаган янги беморларнинг сони 34 тага кўпайган. Хитойда CОVID-19 қурбонларининг сони 4 632 нафарни, ундан шифо топганлар сони эса 77257 кишини ташкил қилмоқда. Айни пайтда Хитой шифохоналарида 915 нафар коронавирусга чалинган фуқаро мавжуд.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг