Германия, Польша ва Швеция ўз ҳудудларидан Россия элчиларини чиқариб юборишди

0
1008
Фото: Fabrizio Bensch/Reuters

8 феврал куни Германия, Польша ва Швеция мамлакатлари ўз ҳудудларида жойлашган Россия элчихоналарининг биттадан ходимини ортга қайтариб юбордилар. Рус ҳукумати ўтган ҳафтада айнан шу учта мамлакат элчиларини ноқонуний намойишларда қатнашганликда айблаб, уларни мамлакат ҳудудидан чиқариб юборганди.

Германия Ташқи ишлар вазирлиги душанба куни берган баёнотида айтилишича, Россиянинг ўз ҳудудидаги Европа Иттифоқи мамлакатларининг, шу жумладан Германия элчихонасининг дипломатларини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорини «ҳеч қандай йўл билан оқлаб бўлмайди».

«Ташқи ишлар вазирлиги бугун Россиянинг Берлиндаги элчихонаси ходимини «қабул қилинмайдиган одам» деб эълон қилди», дейилади Германия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Россиянинг таъкидлашича, мазкур уч давлат дипломатлари қамоқдаги танқидчи Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун намойишларда қатнашишган. Аммо, Германия, Польша ва Швеция бу масала бўйича Россия билан тортишган.

«Германиялик дипломат шунчаки воқеалар тўғрисида хабар бериш вазифасини бажараётган эди» дейилади баёнотда.

«Ташқи ишлар вазирлиги бугун ўзаро муносабат тамойилига мувофиқ ва Германия ва Швеция билан келишилган ҳолда, Россиянинг Познан шаҳридаги Бош консуллиги ходимини “қабул қилинмайдиган одам” деб тан олиш тўғрисида қарор қабул қилди», дейилади Польша Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.

Шунингдек, Швеция ҳам ўз ҳудудидаги Россия элчисидан мамлакатдан чиқиб кетишини сўраган. Алексей Навалний сабаб сўнгги ҳафтакарда Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар ёмонлашмоқда. Ғарб давлатлари рус ҳукуматидан Навалнийни озод қилишни сўрашмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг