Гаага суди Россиядан «Юкос» нинг собиқ акциядорларига 50 миллиард доллар тўлаш мажбуриятини юклади

0
1977
Фото: www.vedomosti.ru

Гаага апелляция суди Россияга ЮКОСнинг собиқ акциядорларининг даъво аризасига кўра, 50 миллиард доллар тўлаш мажбуриятини юклади.

Шундай қилиб, Гаага апелляция суди собиқ акциядорларнинг Гаага Округ судининг қарорига нисбатан шикоятини қондирди. Гаага Округ суди ўз пайтида Халқаро арбитраж судининг ушбу суммани Россиядан акциядорларнинг фойдасига ундириш тўғрисидаги қарорини бекор қилган эди.

Россия томони Нидерландия Олий судида апелляция судининг қарорига эътироз билдиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Россия Федерацияси Адлия вазирлиги веб-сайтида.

Адлия вазирлигининг таъкидлашича, Гаага апелляция суди «ЮКОС» нинг собиқ акциядорлари «ҳалол сармоядорлар эмаслиги» ни инобатга олмаган эмиш.

Кремлдагилар Голландия апелляция судининг қарори юзасидан ҳозирча изоҳ беришга тайёр эмас.

«Бу қандайдир янги ахборот, мен ҳозирча бу масала юзасидан маълумотга эга эмасман, шунинг учун ҳам бирор бир изоҳ беролмайман», деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг