АҚШнинг 2002 йилдан буён Афғонистонга кўрсатган ёрдами 3,9 миллиард долларга етди

0
787
Фото:interfax.ru

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтоннинг Афғонистонга 266 миллион доллар миқдорида ёрдам берганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, шу билан бирга АҚШнинг 2002 йилдан буён Афғонистонга кўрсатган ёрдами 3,9 миллиард долларга етди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Блинкеннинг ҳисоб-китобларига кўра, Афғонистоннинг 18 миллион аҳолиси ёрдамга муҳтож. АҚШнинг ёрдами эса уларнинг бир қисмини бошпана, тиббий ёрдам, сув ва озиқ-овқат, шунингдек, санитар ва эпидемияга қарши чоралар кўришни таъминлаб беради, деб таъкидлади у. Давлат котибининг аниқлик киритишича, маблағлар айниқса зўравонликдан жабрланган аёллар ва қизларга ёрдам бериш учун йўналтирилади.

Шунингдек, Блинкен бошқа мамлакатларни ҳам Афғонистонга гуманитар ёрдамлар беришга чақирди ва қочқинларни қабул қилган давлатларга миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари, давлат котиби низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш жараёнини тезлаштиришни сўраб Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати раҳбарлари ва етакчиларига мурожаат қилди.

АҚШ ҳарбийлари ва НАТО иттифоқи май ойидан бошлаб Афғонистонни тарк эта бошлади. Жараён 2021 йилнинг 11 сентябрь куни якунланиши режалаштирилган.

2021 йилнинг 1 июнь куни АҚШ ҳарбий кучларининг Марказий қўмондонлиги мамлакат ҳарбийларининг учдан бир қисми Афғонистондан олиб чиқилганини эълон қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг