Гиёҳвандликдан халос бўлганларга Умра мукофоти

0
1516

Туркия жумҳурияти Сивас вилояти муфтийси Юсуф Аккуш, ташкилотлари томонидан ўтказилаётган «Тобеълигим фақатгина Буюк Зотгадир» лойиҳаси ҳақида маълумот берди.

Лойиҳанинг асосий мақсади гиёҳвандликка мубтало бўлганларнинг жамиятга узвий боғлаш эканини айтган Аккуш, гиёҳвандликка қарши кураш бошқармаси мутахассислари ёрдамида шу балога мубтало бўлганлар билан мулоқотга киришгани, уларни даволанишлари учун қўлларидан келгунча ҳаракат қилаётганларини ва бу дастурни ҳали давом эттираётганларини таъкидлади.

Муфтий Аккуш, «Жамиятимизда гиёҳвандлар бор. Диёнат ишлари вазирлигининг ҳар бир вилоят ва туманларда гиёҳвадликка қарши кураш бошқармалари мавжуд бўлиб, билвосита биз ҳам шу бошқарма мутахассислари ёрдамида гиёҳвандлар билан боғланяпмиз. Уларнинг хоҳ алкоголь бўлсин, хоҳ гиёҳванд моддаларга бўлган тобеъликлари бўлсин, даволаш маркази (АМАТEМ) ва болалар ва вояга етмаганлар гиёҳвандликларини даволаш марказларида (ЧEМАТEМ) даволанишларини таъминлаб ваколатли шахслар билан боғланиб буни амалга оширишга ғайрат кўрсатяпмиз. Уларнинг ичида ҳақиқатда пушаймон бўлиб, бу нотўғри йўлларидан қайтганларини Умрага жўнатяпмиз. Натижада ўтган йили 2 нафар гиёҳванд биродаримизни бутунлай бу балодан халос бўлганлари туфайли Умра билан мукофотладик» деди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг