АҚШ Давлат котиби Майк Помпео чоршанба куни Москвада жосусликда айбланган собиқ АҚШ денгизчиси нима учун ушлаб турилгани хақида тушунтириш беришни сўради ва агар унинг ҳибсга олиниши ўринсиз деб ҳисобланса, дарҳол қўйиб юбориш талаб этилиши хақида баёнот берган. Бу хақда Reuters хабар бермоқда.
Давлат Департаменти, АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Хантсман Москвадаги ҳибсхонада қўлга олинган Пол Уиланни зиёрат қилиб, уни оиласи билан телефон орқали гаплаштирди. Қўшма Штатлар вакили, жума куни ҳибсга олинган Уиланни олдига киришнинг кечиктирилиши муносабати билан, ўз дипломатик каналлари орқали ташвиш билдираётганлигини маълум қилди.