Янги коронавирусни «олдини олиш ва даволаш мумкин»

0
1569
Фото: ANI

Душанба куни мамлакат соғлиқни сақлаш бўйича миллий комиссиясининг вакили айтишича, Хитойда 1700 дан ошиқ одамнинг ўлимига олиб келган янги коронавирусни «олдини олиш ва даволаш мумкин» эканлигини айтиб ўтди.

Комиссия касалхонаси маъмуриятининг раҳбари Гуо Янҳонг бўлиб ўтган матбуот анжуманида изоҳ бериб, Ухан вируси эпицентрида инфекция тарқалиш 38 фоиздан 18 фоизгача тушганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 31 декабрь куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмидаги Хубей вилояти Ухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар беришган эди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар. Бу 2019-nCоV вируси эди. ЖССТ эпидемияни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий CОVID-2019 деб ном берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бу вирус билан касалланганлар сони 71334 нафарга етган. Ундан ҳалок бўлганлар эса 1775 нафарни ташкил қилиб турибди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг