Аёллардан масофа сақлансин!

0
2564
Фото: www.bloomberg.com

#MeToo («Мен ҳам») даврининг ёзилмаган бизнес қоидалари ҳақида

Молиявий консультантлардан бири айтганидек, аёл кишини ишга ёллаш ҳозирги кунларда «номаълум хатарлар» манбаси бўлиб қолди. Wall Street эркак молиячилари «сўзларимни аёл киши бошқача тушуниб қолса-чи?» деган хавотир билан «кутилмаган зарарлардан» сақланиш учун аёл ҳамкасбларига қийинчиликни янада кўпайтирадиган ушбу янги қоидаларни қўллашмоқда:

– Ҳамкасаба аёл билан ёлғиз ҳолда тушлик қила кўрманг.

– Самолётда ёнма-ён ўтирманг.

– Меҳмонхонада бошқа-бошқа қаватларда хона ёлланг.

– Юзма-юз қолиб мажлис қилишдан тийилинг.

Бундай ҳолат «Пенс эффекти» деган ном олди. Майк Пенс, АҚШ вице- президенти, ўз рафиқасини ҳисобга олмаганда, бирон аёл билан ёлғиз овқатланишдан ҳазар қилишини айтганди. Bloomberg нашрининг хулосаси бўйича бундай муносабат аёлларни ажратиш сиёсати, сегрегацияни келтириб чиқариши мумкин экан.

Юқори лавозимдаги раҳбарлар билан сўровга биноан, эркакларни #MeToo тренди қўрқитиб юбориб, уларни муайян эҳтиёткорлик чораларни кўришга ундаб қўйган. «Вазият тухум пўчоқлари устида юришга ўхшаб қолгандек», дейди Морган Стэнли инвестицион банк собиқ директори Девид Бансен (David Bahnsen).

#MeToo ҳаракати бир йил давом этган. Ҳолливуд, Кремний Водийси ва бошқа жойларда аёлларга нисбатан қилинган ваҳшийлик ва зўравонликлар жамоатчиликнинг ошкор муҳокамасига тушганлиги катта бизнес дунёсини, жумладан, Wall Street’ни, «ўғил болалар клубига» айлантириш хатари кузатиляпти.

Стифен Звайг (Stephen Zweig), Ford Harrison фирмасида касаба масалалари адвокати, унинг айтишича компанияларда бу муаммо очиқ муҳокама қилинимай қолиши салбий оқибатларга олиб келяпти. «Эркаклар жинсий зўравонлик айбловидан қочиб, аёлларни ажратиш айбловларига йўлиқа бошладилар», деган маънода огоҳлантирди мутахассис.

Bloomberg нашри сўровномаларига менежерлар маълум сабаб билан исмларини ошкор қилмай, бу муаммога нисбатан худди Пенс каби ёндашаётганликларини хабар бердилар. Улар ёқимли, ёш аёллар билан иш юзасидан бўлса ҳам, ёлғиз қолиш қийин кечаётгани ва улар турли ғийбатлар, шубҳалар ва муайян мажбуриятлар елкасига юк бўлиб қолишидан безовталанишаётган экан.

Кузатувчиларнинг фикрича, бундай муносабатлар ўзгариши аввалида кўз илғамас ҳолда, лекин жуда ҳийлалик бўлиб қолган: бошлиқ ходимани иш билан ҳузурига чақирганда эшикни ланг очиб қўяди; аёллар касбий шогирдлик имкониятларидан чекланадилар; раҳбарлик лавозимида ўсиш янада қийинлашди.

«Аёллар бундай муаммо билан курашиш йўлларини қидирмоқдалар, чунки бунда уларнинг ўсишларига тўғридан-тўғри таъсири бор», дейди Молиячи аёллар уюшмаси раисаси Карен Элински (Karen Elinski), .

Жамшид Муслимов томонидан бажарилган қисқа, эркин таржима

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг