Сингапурда коронавирус занжирини аниқлаш учун ҳар бир одамга махсус қурилма бериш режалаштирилмоқда

0
1880
manba: The Jakarta Post

5.7 миллион аҳолига эга Сингапурда коронавирус занжирини аниқлаш учун одамларга махсус мослама бериш режалаштирилмоқда. Ушбу мослама коронавирусга чалинган беморлар билан алоқада бўлган одамларни аниқлашда ёрдам беради ва у дунё бўйича вирус занжирини топишда ишлатиладиган мукаммал жиҳозлардан бирига айланиши кутилмоқда.

Одамлар ҳажми кичкина бўлган ушбу аппаратни тасмаларига боғлаб олишлари ёки сумкаларида олиб юришлари мумкин бўлади. Мазкур янги усул олдин яратилган смартфонлардаги bluetooth  орқали ишловчи  коронавирус занжирини аниқлаш усулининг камчилигини тўлдиради. Чунки,ҳаммада ҳам смартфонлар мавжуд эмас,янги қурилма эса ҳар бир одамга тарқатилади.

“Биз ҳозирда ҳамма ёнида олиб юрса бўладиган аппарат устида иш олиб бормоқдамиз ва тез орада уни оммага тақдим қиламиз. Бу қурилма смартфонларга боғлиқ эмас.Агар у иш берса, қурилмани Сингапурдаги ҳар бир кишига тарқатамиз”, дейди вазир Вивиан Балакришнан. Аммо,ҳукумат одамларнинг бу аппаратни ёнларида олиб юришлари мажбурий бўлиши ёки ёки ундай бўлмаслиги ҳақида маълумот бермаган.

“Ҳукумат бу қурилма самара бериши учун уни барча ёнида олиб юришини мажбурий қилиши мумкин. Ҳозиргача бундай мажбуриятларни жуда оз мамлакат жорий қилган”, дейди таҳлилчи Фредерик Гирон.

Дунёдаги кўплаб экспертлар вирус занжирини аниқлаш учун ишлатилаётган қурилмалар сабабли одамларнинг шахсий маълумотларига ҳам тажовуз бўлиши мумкинлигидан ҳавотирга тушмоқдалар. Аммо,Сингапур ҳукуматининг айтишича,бундан олдин мобил илова орқали одамлардан йиғилган маълумотлар уларнинг телафонларига жойлаштирилган ва кодланган бўлиб, улар фақатгина телефоннинг эгаси вирусга чалингандагина ҳукуматга юборилади.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг