Якшанба куни Дональд Трамп «ИШИД» раҳбари Абу Бакр Бағдодий Суриядаги АҚШ ҳарбий кучлари бошчилигидаги рейдлар пайтида ўлдирилганини маълум қилди.
«Бутун умрини бошқаларни қўрқитишга сарфлаган босқинчи ўзининг сўнгги дақиқаларини қўрқув, ваҳима ва ваҳима ичида ўтказди. Америка кучлари унга ташланишидан қўрқди», деди АҚШ Президенти.
Трампнинг сўзларига кўра, Бағдодий Суриянинг шимоли-ғарбий қисмидаги операция пайтида вафот этган.
«У Америка ҳарбийларидан қочиб, туннелга кирди. Тунелнинг сўнгига қадар уни итлар қувган. Қочишнинг ҳеч иложи қолмагач эса, Бағдодий ўзи ва 3 боласини портлатган. Шу тунел унинг сўнгги манзилига айланди”, дея қўшимча қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Абу Бакр Бағдодийнинг ўлгани ҳақида аввал ҳам бир неча бор хабарлар тарқалган.