Валиаҳд шаҳзода даврида Саудия Арабистонида қатл этилганлар сони икки баробарга ошган

0
1640

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Reprieve ташкилоти, халқаро ҳамжамиятни вазиятга аралашишга чақиради, деб хабар беради Анадолу.

Саудия Арабистони хукумати тепасига, 2017 йил июнь ойида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон келиши билан, Саудия ҳукумати томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинган фуқаролар сони ва хорижликларнинг сони кескин равишда ошди. Бу хақда Reprieve ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг ҳисоботида маълум қилинган.

2017 йил июнидан 2018 йил мартигача бўлган даврда содир бўлган қатллар сони 133 кишини ташкил этган бўлса-да, МБС келиши билан, 8 ой мобайнида 67 ўлим жазоси ижро этилди, дея хабар беради Reprieve .

2018 йилда қатл этилганларнинг деярли ярми хорижий фуқаролардир.

Ҳужжат муаллифлари ўтган ой Саудия Арабистонида, Индонезиялик Тути Турсилавати исмли ёш ўсмирин уй хизматкори қатл этилган бўлиб, уни иш берувчисини ўлдирганликда айблашган. Ўлим жазоси, мақтулнинг оиласи ва Индонезия ҳукуматини огоҳлантирмасдан ижро этилиб, шу орқали Ар-Риёд халқаро ҳуқуқни менсимаслигини яна бир бор намоён этган.

Ҳужжатга кўра, айни пайтда камида 54 киши ҳукмрон режимга қарши чиққанлик учун ўлим жазосига ҳукм қилинган.

«Валиаҳд шаҳзоданинг ислоҳотларни амалга оширишга ваъда берганига қарамасдан, подшоҳликда юқорида миқдорда, асосан гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва тақсимлаш билан боғлиқ жиноятлар учун, қатллар ижро этилмоқдаа», – дейди Reprieve директори Майя Фоа.

Фоа, халқаро ҳамжамиятни вазиятга аралашишга чақирди, чунки подшоҳликда «сиёсий маҳбуслар ва иқтисодий жиҳатдан ночор мигрантлар» ўлим жазосини кутишмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши «бутун дунёга Саудия Арабистони ҳукмдорларининг шафқатсизлигини кўрсатиб берган».

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг