Қирғизистон Хитойга ёрдам юборди

0
1580
Фото: REUTERS/Jason Lee

Қирғизистон Хитойга коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашни қўллаб-қувватлаш учун инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда бугун, 18-феврал куни республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Умумий оғирлиги тахминан этти тоннани ташкил этадиган гуманитар юклар Хитой томонининг илтимосини инобатга олган ҳолда шакллантирилган ва антисептик ва дезинфекциялаш воситаларини, шунингдек тиббий шахсий ҳимоя воситаларини ўз ичига олади.

Қирғиз-Хитой чегарасига юкларни етказиб бериш Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг