Туркманистон расмийлари айтишича, Бердимухамедовнинг ўлими ҳақида миш-мишлар тарқатишда гумон қилинганларни ҳибсга олишга киришилган.
Ноҳуш хабарлар Туркманистон раҳбарининг жамоатчилик олдида сўнгги чиқишидан сўнг кўп вақт кўринмай қолганида тарқалган эди. Ўшанда Бердимуҳаммедов 2 ҳафтадан кўпроқ вақт жамоатчиликка кўринмаган.
Айтиш жоизки, давлат раҳбарларининг ўлими ҳақидаги маълумотларнинг кечиктирилиши Марказий Осиё давлатлари учун одатий ҳолдир.