Францияда исломофобияга қарши намойиш ўтказилди

0
1425
Париж кўчаларида исломофобия ва мусулмонларга қарши дискриминацияга чек қўйиш талаби билан намойиш бўлиб ўтди. 10 ноябрь, 2019 йил.

10 ноябрь куни Франция пойтахти Париж ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ислом дини ва мусулмонлар ҳимояси учун минглаб аҳоли намойишга чиқди. Улар Ғарбий Европада кескин тус олган исломофобия ва мусулмонларга қарши дискриминацияга чек қўйишни талаб қилган.

Тадбирда иштирок этган Муҳаммад синглиси Ҳадича билан француз жамиятида аҳил ва иноқ яшаётганини айтади. Бироқ у дискриминацияга учраётганидан арз қилади. Муҳаммад бўш иш ўринларига мурожаат қилса, исмини ўзартириш талаб қилинаётганини билдирди.

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, ҳар ўн мусулмондан тўрт нафари диний тазйиққа учрамоқда. Номусулмон аҳоли иштирок этган яна бир сўровга кўра, қатнашчиларнинг 60 фоизи исломни француз қадриятларига зид, деб баҳолаган.

Исломга қарши кайфият кескинлашиб бормоқда. Хусусан, октябрь ойида Франциянинг жануби-ғарбидаги масжид яқинида икки нафар мусулмон отиб кетилган.

Франциянинг консерватив сенати ўранган аёлларнинг фарзандлари билан мактаб тадбирларида иштирок этишини тақиқловчи нормани тасдиқлади. Қуйи палата буюк эҳтимол билан буни ёқламайди. Бироқ ултра ўнгчи қонунчилардан бири маҳаллий ҳокимиятга келган мусулмон аёлдан рўмолини ечишни талаб қилган. Компьютер муҳандиси Вафо ҳам ёпинчиғи туфайли ишсиз қолаётганини маълум қилди.

Намойишда номусулмон аҳоли ҳам қатнашди. Бироқ тадбир баҳсли мунозараларга сабаб бўлган. Айримлар намойишни фундаменталистик характерга эга, деб баҳолаган. Сўлчи сиёсатчиларнинг айримлари намойишда иштирок этмасликни афзал кўрган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг