Саудия Арабистони ноябрь ойидан бошлаб халқаро авиақатновларни тикламоқчи

0
1224
Фото: SPA

Саудия Арабистонининг Saudi Airlines авиакомпанияси ноябрь ойидан бошлаб 33 та йўналиш бўйича халқаро рейсларни тиклайди. Бу ҳақда компания ўзининг Твиттердаги расмий саҳифасида эълон қилган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлганидек Саудияда ҳам коронавирус пандемияси туфайли халқаро авиақатновлар узоқ муддат тўхтаб қолганди.

Қиролликнинг миллий авиаташувчиси Saudi Airline кейинги ойдан Европанинг бир нечта шаҳарларига, жумладан, Амстердам, Франкфурт, Лондон, Мадрид ва Парижга бир нечта рейсларни амалга оширади.

Бундан ташқари, Вашингтонга битта рейс, шунингдек, Амман, Абу-Даби, Баҳрайн, Байрут, Қувайт ва Дубайга рейслар амалга оширилади.

Деҳли, Дакка, Гуанчжоу, Исломобод, Пешовар, Жакарта, Карачи, Кочи, Манила ва Мумбайга ҳам авиақатновлар йўлга қўйилади.

Saudi Airline компанияси йўловчиларни огоҳлантириб, улар чиптага буюртма беришдан аввал ўзларининг бормоқчи бўлган манзилларидаги саёҳат чекловлари билан танишиб чиқишни ва бундай маълумотлар компания веб-саҳифасида мавжудлигини айтган.

Саудия ҳукумати сентябрь ойида мамлакатга баъзи шахсларнинг кириши ва чиқишига рухсат берди. Шундан кейин ушбу авиакомпания қисман халқаро рейсларни йўлга қўйди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг