Эроннинг БМТдаги доимий вакили, Теҳрон Сулаймоний учун қасосини якунига етказгани хақида баёнот берди

0
1589
Фото: Мария Хренова/ТАСС

Мажид Тахт-Равончи, шунингдек, Вашингтон томонидан тажовуз қилинмаса, Теҳрон янги ҳарбий ҳаракатлар олиб бормаслигини таъкидлади.

Эрон, генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши учун қасосини якунига етказди ва агар Қўшма Штатлар томонидан тажовуз бўлмаса, янги ҳарбий ҳаракатлар қилмайди.

Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахт-Равончи, ТАСС муҳбирининг АҚШ президенти Дональд Трампнинг нутқига, Теҳроннинг муносабати ҳақидаги саволига жавобан айтиб ўтди.

«Бизнинг барча ҳаракатларимиз Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши билан мутаносиб эди. Улар якунланди. Агар Қўшма Штатлар Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар қилмаса, биз томондан ҳам бундай ҳаракатлар бўлмайди», дея таъкидлаб ўтди у.

Дипломатнинг таъкидлашича, Ислом республикаси фақат БМТ низомининг 51-моддасига мувофиқ ҳаракат қилган ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланган. «Агар АҚШ харбий чоралар кўришга қарор қилса, Эрон жавоб беришдан бошқа чораси қолмайди», дея қўшиб қўйди Тахт-Равончи.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг