Трамп НАТО раҳбари билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

0
2103
Фото: SMG, Globallookpress

Чоршанба куни АҚШ Президенти Дональд Трамп НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди. АҚШ Президенти «Яқин Шарқда бўлаётган можароларнинг олдини олиш ва тинчликни сақлашда НАТОнинг ролини ошириш муҳимлигини таъкидлади», дея маълумот берди Оқ уй.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 8 январь куни берган баёнотида АҚШ ва Эрон ўртасида ҳарбий уришлар бўлмаслигини, АҚШ тарафи бунинг ўрнига Эрон билан иқтисодий санкциялар орқали жанг қилишини  маълум қилганди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг