ОАВ: Пентагонда, Эрон тасодифан Украина самолётини уриб туширган дея ҳисоблашмоқда

0
1224
Фото: inforesist.org

Украина халқаро авиакомпаниясининг самолёти, таҳминларга кўра Эроннинг зенит-ракета тизими томонидан уриб туширилган.

Бу ҳақда Newsweek Пентагон, шунингдек АҚШ ва Ироқдаги разведка хизматларидаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Пентагон фикрига кўра, самолёт Россияда яратилган ва НАТОдагилар Gauntletга номи билан таниш бўлган, Тор-М1 зенит-ракета тизими томонидан уриб туширилган.

Нашр манбалари, инцидент тасодифан юз берган, еб ҳисоблашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, АҚШнинг Ироқдаги объектларига ракета ҳужумини уюштирган пайти фаол бўлган.

CBS News мухбири Крис Ван Кливнинг твиттерда ёзишича, АҚШ расмийларига кўра, Украина самолёти Эрон ҳаво мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. Америка Қўшма Штатлари Эроннинг радар сигналларини, шунингдек ракета учирилганда содир бўладиган чақмоқни қайд этишиб, эҳтимолга кўра «Тор» ЗРКси  ўзидан кейин шу каби инфрақизил чақмоқли из қолдиради.

CNN кўплаб манбаларга таяниб, самолётни Эроннинг ракетаси томонидан адашиб уриб туширилганига Вашингтонда борган сари кўпроқ ишонч ортиб бораётганлиги хақида маълум қилмоқда. Версия- сунъий йўлдошлар, радарлар ҳамда АҚШ ҳарбийлари ва разведкалари томонидан тўпланган электрон маълумотларни таҳлилига асосланган бўлиб, Associated Press манбалари ҳам ушбу версияни қўллаб-қувватламоқда.

IHS Markit халқаро тадқиқот компанияси ҳам самолёт «Тор» ракетаси билан уриб туширилган бўлиши мумкинлигини айтди.

Бундан ташқари, Conflict Intelligence Team маълумотларига кўра, ижтимоий тармоқлар «Тор» ракетаси камон қисмининг фотосуратларини тарқатган, улар Теҳрон яқинидаги Паранд шаҳри чеккасида, самолёт транспондерининг сўнгги нуқтаси атроида топилган.

Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни Теҳрон аэропорти яқинида Украинанинг УХА (МАУ)га тегишли Бойинг-737 самолёти қулаган эди.

Самолёт бортида 176 киши вафот этган. Улар орасида 9 нафар экипаж аъзоси ва икки нафар йўловчи Украина фуқаролари бўлган. Йўловчиларнинг аксарияти Эрон ва Канада фуқаролари эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг