Эрон агар Саудия Арабистони ҳам тайёр бўлса, мулоқотга тайёрлигини айтмоқда

0
1715
Манба: Nazanin Tabatabaee/WANA (West Asia News Agency). REUTERS

Саудия Арабистони тайёр бўлса, Эрон мулоқотга тайёр, деди чоршанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф. Бу хақда IRIB агентлигига таяниб Reuters хабар бермоқда.

Яқин Шарқдаги асосий рақиблар бўлган Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида зиддиятлар таранглашган, чунки расмий Ар-Риёд Эрон Ислом Республикасини Форс кўрфазида олтита нефть танкерига зарар етказган ҳужумларни содир этганликда айблади. Теҳрон эса бу айбловни рад этди.

«Агар Саудия Арабистони мулоқотга тайёр бўлса, биз қўшниларимиз билан мулоқотга доимо тайёрмиз. Биз ҳеч қачон қўшниларимиз билан суҳбатлашиш эшигини ёпмаганмиз ва ёпмаймиз ҳам», деди Зариф.

Нефть танкерларига қилинган ҳужумлар, Саудия Арабистонининг йирик иттифоқчиси бўлган АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни кучайтиргани ва уни ядро фаолиятига нисбатан кескин чекловлар бўйича музокаралар олиб бориш учун киришишга ҳамда баллистик ракета дастурини тўхтатишга мажбур қилгани сабабли содир бўлди.

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва де-факто ҳукмдори Муҳаммад бин Салмон халқаро ҳамжамиятни танкер ҳужумларига қарши «қатъий позицияни» олишга чақирди, аммо подшоҳлик минтақада уруш қилишни хоҳламаслигини айтди.

Шунингдек, Зариф Эроннинг саудияликларнинг яқин иттифоқчиси бўлган Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан ҳам шундай музокаралар олиб бориши мумкинлигини айтди ва қўшиб қўйди: «Агар улар ўз сиёсатларини ўзгартирсалар, бу суҳбат учун жуда яхши имкониятдир».

Эслатиб ўтамиз, сешанба куни Эрон Форс кўрфазидаги кескинликни юмшатиш учун Бирлашган Араб Амирликлари билан денгиз хавфсизлиги бўйича музокаралар ўтказди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг