Полиция ва намойишчилар сешанба куни кечаси Гонгконгдаги халқаро аэропортда яна тўқнашдилар. Парвозлар иккинчи куни ҳам тўхтатилди ва собиқ Британия колонияси ҳисобланган Гонгконгда сиёсий инқироз авж олди. Бу хақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Хитой ҳукумати ҳарбий бўлинмаларни Гонгконг билан чегара ҳудудларга жойлаштирганидан сўнг, АҚШ президенти Дональд Трамп уларни ўзаро тинчланишга чақирган.
Аэропортдаги тартибсизликларнинг иккинчи кунида минглаб қора кийимли оламон қичқириб, куйлаб ва баннерлар кўтарган ҳолда, терминал фаолиятини тўхтатиб қўйишди. Улар, шунингдек, аэропортдаги йўлларни турли юклар, метал панжаралар билан тўсиб қўйишди. Камида икки намойишчи полиция томонидан олиб кетилди. Лекин, аҳвол жиддий зиддият келтириб чиқарадигандек кўринса-да, бир неча соат ўтиб вазият тинчланди.
Ўн ҳафталик полиция ва намойишчилар ўртасидаги аянчли можаролар Осиё молиясига ҳам сезиларли зарар етказди. Гонгконг биржаси сўнгги етти ойдаги энг паст кўрсаткични қайд этган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси вакили Мишель Бачелет, Гонг Конг ҳукуматини оғирроқ бўлишга чақирди ва Халқаро қонунларда таъқиқланган кўзни ёшлантирувчи газлардан фойдаланмасликни сўради.
Гонгконглик экспертларнинг фикрича, Пекин намойишларни бостириш учун анти-террор қонунлардан фойдаланиши мумкин.
“Ўйлайманки, аэропорт фаолиятининг бўғиб қўйилиши Гонконг бош раҳбари Керри Ламни бизга жавоб бериш учун мажбурлашда самара беради. Бу Гонгконг иқтисодига янада босим ўтказади”, дейди 17 ёшли намойишчи Дороси Ченг.
Бу муаммоларга қарамай, чоршанба куни эрталаб бир қанча парвозлар режалаштирилган. Ушбу рейслар асосан кутиш заллари ва овқатланиш хоналарида кун кечираётган сайёҳлар учун мўлжалланган, дея хабар беради Reuters агентлигининг муҳбири.
Хитой авиация назоратининг таъкидлашича, авиакомпаниянинг ишдан бўшатилган ходимлари ҳам намойишчиларга қўшилиб, душанба кунги “шўнғиш”га ўз ҳиссасини қўшишган.
Бошқа Хитой авиакомпаниялари Гонгконгга боришни хоҳламаётган йўловчиларга унга яқин бўлга ҳудудларга, масалан, Чензен, Гуанжоу, Макао ва Зуҳаига рейсларни таклиф қилмоқда.