Россия ҳарбий полицияси Суриянинг Манбиж шаҳрида патруллик қилади, деди Россия Қуролли кучлари ҳарбий полицияси ходими Сафар Сафаров.
Россия патрулининг вазифаси ҳар қандай томондан қарата ўқ узилган тақдирда аҳолининг хавфсизлигини таъминлашдир, деб хабар беради “ТАСС”.
РEГНУМ аввал хабар берганидек, 15 октабрь куни Сурия ҳукумат кучлари Манбиж шаҳри устидан тўлиқ назоратни ўрнатдилар. Сурия армияси Ҳалаб вилояти атрофидаги қишлоқларни ҳам назоратга олади.
Россия ҳарбий полицияси Сурия ва Туркия кучларининг алоқа линиялари ўтган Манбиж округининг шимоли-ғарбий чегараларида патруллик қилмоқда.