Россияда коронавирус тарқалиши камаймоқда. 20 июлда янги касалланганлар сони 6000 нафардан кам бўлди

0
2059
Фото: AFP

Россияда 20 июль куни 5842 кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Бу билан касалланганларнинг умумий сони 783 328 кишига етди.

Айни пайтда Россия вирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистондан кейинги учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Россиянинг коронавирусга қарши кураш маркази мамлакатда ўтган сутка давомида 153 кишининг коронавирус туфайли вафот этганини маълум қилган. Айни пайтда вирус қурбонлари жами бўлиб 12 580 кишини ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 562 384 киши тузалган бўлиб, 208 364 киши даволанмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг