Бразилия пойтахтида минглаб аёллар оммавий норозилик намойиши ўтказдилар

0
2132
Манба: Regnum

14 август, чоршанба куни Бразилиянинг марказий проспектида радикал ўнг қанот президенти Жаир Болсонару ҳукуматига қарши биринчи йирик норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бунда тахминан 20 минг аёл, асосан деҳқон аёллар қатнашдилар, дея хабар бермоқда Испаниянинг «La Vanguardia» нашри. Намойишчилар шаҳар марказида – ижро этувчи, қонун чиқарувчи ва суд тармоқлари бош қароргоҳи жойлашган асосий кўчада (Explanada de los Ministerios) ҳаракатланишни тўхтатиб қўйди.

Болсонарнинг январь ойида ҳукумат тепасига келганидан бери олиб борган сиёсатига норозилик, шунингдек, барча мухолифатдаги партияларнинг прогрессив йўналишдаги вакилларини тўплади. Шу вақтгача улар фақатгина мудофаа позицияси билан чекланиб турганди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, бугунгача рақобатчи партиялар раҳбарлари репрессияга учраб, улардан бир қанчаси турли айбловлар билан қамоқда сақлаб турилган эди.

Миллий конгресс эшикларига қадар тинч намойиш остида етиб борган намойишлар пайтида ушбу ҳаракат қатнашчилари собиқ президентни судя сифатида қамоқ жазосига маҳкум этган амалдаги адлия вазири Сержио Моро тарафдорлари қурбони, деб ҳисобланаётган «Меҳнаткашлар партияси» лидери Луис Инасио Лула да Силванинг озод этилишини талаб қилдилар.

Шунингдек, намойиш қатнашчилари қўлида мамлакатдаги аёллар ҳуқуқларининг паймол этилиши ва бошқа ирқ вакилларининг ҳуқуқларининг бузилишини қораловчи шиорлар ҳам бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг