9 январь куни Президент Дональд Трамп АҚШ Эроннинг ракета ҳужумларига жавобан иқтисодий санкциялар кучайтирилганини маълум қилди.
“Биз аллақачон санкцияларни кучайтирдик. Улар шундоқ ҳам жуда қаттиқ эди, аммо ҳозир янада сезиларли даражада оширилди. Мен бу қарорни бироз олдин Молия департаменти билан биргаликда маъқуллаган эдим», деди Трамп Оқ уйда журналистларга.
Трамп 8 январь чоршанба куни АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига берилган ракета зарбалари учун Эронга қўшимча жазо чораларини кўришга ваъда берганди.