Туркманистон энг катта экологик дарс учун «Гиннеснинг рекордлар китоби»га киритилди

0
2266
Манба: Turkmenportal

Туркманистонда дунёдаги энг катта экология дарси бўлиб ўтиб, «Гиннеснинг рекордлар китоби»га киритилди, деб хабар бермоқда Туркманистон ахборот портали.

Тегишли сертификат Туркманистон ҳукуматига «Биринчи Каспий иқтисодий форуми»нинг ялпи мажлисида «Гиннеснинг Рекордлар китоби» вакили Шеида Субаши-Гемиджи томонидан топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 8 август куни Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида Туркманистон ҳукумати томонидан ташкиллаштирилган экологик дарс бўлиб ўтди. Унда 3000 киши қатнашди.

Олдинроқ, «Биринчи Каспий иқтисодий форуми» доирасида Туркманистон ва Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди вакиллари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаган эдилар. Имзоланган ҳужжатга мувофиқ, Туркманистон Қишлоқ ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги барча манфаатдор томонларни мамлакатдаги экологик муаммоларни ҳал этишга жалб қилиш мажбуриятини олди. Шу билан бир қаторда, ҳужжат пунктларига кўра Туркманистон ҳукумати бузилган экотизимлар ва табиий комплексларни тиклаш чораларини кўриш, алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаши лозим.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг