Россияда Ўзбекистон томонидан қидирувга берилган шахс қўлга олинди

0
912
Фото:yandex.ru

Россиянинг Краснодар вилоятида 30 сентябрь куни Ўзбекистон томонидан қидирувга берилган 23 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси 1-қисмида (Босқинчилик) кўрсатилган жиноятни содир этган. Россияга кетишдан аввал у Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшаган ва 2016 йилда Ўзбекистон Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми (Талончилик) билан судланган.

1998 йилда туғилган фуқаро Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими тезкор вакили томонидан юборилган қидирув топшириғига асосан, Россиянинг Краснодар вилоятида қўлга олинган.

Шундан сўнг у Россия Бош Прокуратурасининг розилик хати ва Минск конвенциясига асосан Москва шаҳридан этап қилиниб, Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонага олиб келинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг