ЕОИИ аъзолигига кириш керак ёки керак эмасми? Бўладими ёки бўлмайдими?

0
2098
Манба: repost.uz

Мустақил иқтисодчи Юлий Юсупов Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлишни муҳокама қилмоқда.

Бир неча кун аввал президент Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо бўлиш имкониятлари мавзусини муҳокама қилди. Масала оддий эмас. Кўпроқ иқтисодийдан кўра, сиёсий масаладир. Мен, тўғриси, бу масалада парчаланиб кетмоқдаман.

Манфий тарафлари аниқ. Биз манфаатларимизни ҳимоя қилиш имкониятини кескин равишда қисқартирган ҳолда, олдиндан айтиб бўлмайдиган ва гоҳида хавфли бўлган Россия ташқи сиёсатининг гаровдаги асирига айланиб қолмоқдамиз.

Ижобий тарафлари ҳам тушунарли. Асосий савдо ҳамкорларимиз билан биз ягона иқтисодий маконнинг (майли, рисоладагидан узоқ бўлса-да) бир қисми бўламиз. Товарлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучлари айланмасига тўсқинлик қилиш сезиларли даражада қисқаради. Бизнинг хаётимизга ўз қоидаларини тиқиштирадиган протекционист ва лоббистларимизнинг имкониятлари сезирлари даражада қисқаради. Ушбу қоидаларнинг кўпчилиги энди иттифоқ диорасида белгиланади. Юқори миқдорда божхона тўловларини бекор қилиш ёки давлат ҳаридларида 20% гача устамаларни имокнияти бўлмай қолади.

Демак аъзо бўлиш керакми?

Бироқ, принципиал жиҳатдан, кўпгина ижобий тарафлари (агар барчаси бўлмаса), биз аъзоликсиз унга эга бўлишимиз мумкин эди. Бунинг учун:

– ўзимиз яратган, қўшни давлатлар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликдаги тўсиқларни олиб ташлаш, шу жумладан импортга акциз солиғини олиб ташлаш;

– улар билан ўзаро тўсиқларни бартараф этиш учун икки томонлама асосда келишиб олиш (ва буни амалда бажариш мумкин), шу жумладан меҳнат мигрантларимиз учун қулай шароитларни яратиш;

– бизнинг протекционистлар ва лобистларимизнинг иштаҳасини қисқартириши керак.

Шундагина биз, худди аъзо бўлгандаги каби ижобий самарага эга бўламиз. Фақат манфий жиҳатларисиз!

Яъни, ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштиришни Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига кирмасдан амалга ошириш орқали.

Агар, жуда яхши бўларди. Бироқ, битта катта «ЛЕКИН»и бор. Ҳукуматимиз буни қилшга қодирми? Айнан шу ерда, бу борада жуда катта ва катта шубҳа бор. Айниқса, маҳаллий протекционистлар ва лоббистларнинг иштаҳасини чеклаш нуқтаи назаридан. Амалиёт шуни кўрсатадики, ҳукуматимиз бирон бир сабабга кўра (эҳтимол, қалб меҳрибонлиги туфайли), аслида уларга ҳеч нарсада рад жавобини бермаган. Улар импорт учун божхона тўловларини кўтаришни сўрашган эди – марҳамат, солиқлардан озод этишни сўрашган эди- албатта, давлат харидлари бўйича 20% қўшимча тўлов олишни исташганди- муаммосиз. Устига- устак, бу каби марҳаматларнинг охири йўқ. Энг ачинарлиси бундан фақат аҳоли жабр кўриб, маҳаллий монополистларнинг сифатсиз моллари учун қўшимча тўловларни амалга оширишга ва умуман, ривожланиш учун асосий стимул бўлган – рақобатдан маҳрум бўлган иқтисодиёт жабр кўриши керак.

Аммо агар бизнинг ҳукуматимиз ушбу муаммони ҳал қилиш қобилиятига эга бўлмаса ва уни чеклаб қўядиган кучлар мавжуд бўлмаса (масалан, «агар хоҳласангиз» тамойиллари асосида ишлайдиган эмас, аксинча аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилувчи мустақил парламент), унда чиқиш йўли битта. Унда, биз мустақил иқтисодий сиёсатни юритолмаслигимизни тан олишимиз керак. Биз, албатта, улкан булутдай бўлган протекционистик қарорларни қабул қилишга имкон бермайдиган ташқи чекловчига муҳтож бўламиз.

Бундай ташқи чекловларга битта яхшигина ўхшаши бор. Маълумки, инфляциянинг асосий сабаби марказий банкларнинг самарасиз сиёсатидир. Йигирманчи асрда деярли барча мамлакатлар марказий банклари инфляция даражасини пасайтиришни ўрганишди. Аммо, кимлардир бу воситаларни ўзлаштира олмади. Шундан кейин, бундай мамлакатларнинг айримлари ихтиёрий равишда ўз валюталаридан воз кечишди. Бу де факто дегани: биз Марказий банкдаги мансабдор шахсларнинг савиясига ишонмаймиз, бироқ бошқа Марказий банкка, масалан, ФЗТ (АҚШ) ёки Европа Марказий банки (ЕИ)га ишонамиз. Шунинг учун биз мамлакатимиз ичида бир вақтнинг ўзида чет эл валютасини ёки бир нечта валютадан фойдаланамиз, дейишади.

Ташқи савдо сиёсатига келсак, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ҳукуматимиз учун энг идеал чеклов бўлиши мумкин. Мен, шубҳасиз, бизнинг амалдорларимиз келгуси ўн йил ичида ЖСТга кириш жараёнини тугатишга қодир бўлишига шубҳа қиламан. Шундай экан, бу ҳолатда ёмонроғи оарсидаги енгили ЕОИИга аъзо бўлишдир. Ва кейин ЖСТга.

Хуллас, ЕОИИга аъзо бўлиш керакми ёки йўқми?

Тўғрисини айтганда, мен ҳали бу саволга жавоб топмадим. Агар ҳукуматимиз яқин келажакда ҳукуматнинг ЖСТга аъзо бўлиш қобилиятига ишонган ва мустақил равишда протекционистлар ва лоббиcтларнинг шаҳвоний истакларидан ҳимоя қиладиган бўлса, унда аниқ жавоб беришим мумкин – унга қўшилишга ҳожат йўқ. Аммо мен бундай ишончга эга бўлмаганим учун, иккита ёмондан бирини танлови олдида, енглироғи бўлган- ЕОИИ таркибига кириш вариантини кўриб чиқишимга тўғри келади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг