Болтон: Эрон алдашни ва террорни қўллаб-қувватлашни тўхтатмагунча санкциялар бекор қилинмайди

0
1893
Манба: Arabnews

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон: «Биз Эрон билан музокаралар олиб боришимиз мумкин,  аммо Эрон  алдашни ва терроризмни қўллаб-қувватлашни тўхтатмагунча ҳеч қандай санкциялар бекор қилинмайди!», деди.

 У ўз твиттер саҳифасига Эроннинг Адриан-Даря номли юк ташувчи кемасининг суратини жойлаган ва уни Сурия томон кетаётганини таъкидлаган. «Теҳрон ўз халқига эътибор беришдан кўра қотил Асад режимини молиялаштиришни муҳимроқ деб ҳисоблайди»,  деди Болтон.

Кемаларни назорат қилувчи MarineTraffic.cоm веб-сайтига кўра,  Адриан-Даря 130 миллион долларга баҳоланаётган 2,1 миллион баррель Эрон хом ашёсини олиб Сурия соҳилида тўхтаган.

Эрон расмийлари бу кемадаги нефт номаълум харидорга сотилганини айтишди. Эслатиб ўтамиз, Эрон нефтини сотиб олган давлат ҳам АҚШнинг санкцияларига дучор бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг