2020 йилда Хитойда туғлишлар сони 15 фоизга камайди

0
1312
Фото: AFP

Хитойда 2020 йилда янги туғилган чақалоқлар сони 2019 йилга нисбатан 15 фоизга камайди, дея хабар берди Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги. Коронавирус пандемияси мамлакат иқтисодиётига зарар етказиши билан бирга ёшларнинг оила қуришдан олдин ўйлаб кўришларига ҳам сабаб бўлмоқда.

Хитойда 2020 йили 10 035 миллионта чақалоқ дунёга келган. Бу мамлакатда 2019 йилда 11.79 миллион киши туғилганди. Ўтган йили туғилганларнинг 52,7 фоизи ўғил болалар ва 47,3 фоизи қизлардир.

Сўнгги йилларда Хитойдаги кўплаб жуфтликлар соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жой нархининг кўтарилиши сабабли фарзанд кўришни хоҳламай қолмоқдалар.Хитойда узоқ йиллар давом этган «битта оилага битта бола» сиёсати 2016 йилда бекор қилинганди. Аммо, шунга қарамай, бу ҳолат мамлакатда туғилиш даражасининг ўсишига катта туртки бермади.

Ўтган йили CОVID-19 сабаб юзага келган иқтисодий қийинчиликлар туғилишлар сонини янада камайишига олиб келди.Хитой дунёдаги энг кўп аҳолига эга мамлакат ҳисоблансада (1 миллиард 393 миллион), бу ердаги аҳолининг катта қисми қариялардан иборат. Айни пайтда Хитойда одамларнинг 250 миллионтаси 60 ёшдан ошганлар бўлиб,бу мамлакат жами аҳолисининг бешдан бирини ташкил қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг