Энди олимлар мия сигналларини нутққа айлантира оладилар, гапира олмайдиганларга ёрдам берадилар.

0
2413
Манба: REUTERS/Yves Herman/File Photo

Тадқиқотчилар, чоршанба куни қилган маърузасида шуни маълум қилошдики, қон томир касалликлари ёки бошқа тиббий вазият туфайли гапириш қобилиятидан айрилган одамлар тез орада синтез нутқини ишлаб чиқариш учун мия фаолиятини ишлатадиган технология туфайли овозни қайта тиклашга умид қилишлари мумкин.

Калифорниядаги Сан-Франсиско университети олимлари кўнгиллиларнинг мияларига электротлар юбориб, мия нутқ марказларида сигналларни ва синтезатор орқали нутқни ҳосил қилувчи лабларни, жағни, тилни ва ҳалқумни компютер симулятсия версиясини бошқариш учун кодлашди.

Бироз ноаниқ бўлса-да, лекин анча тушунарли бу нутқ тадқиқотчиларга келгуси йилларда такомиллаштирилиб гапириш қобилятини йўқотган беморлар учун клиник жиҳатдан қулай восита ишлаб чиқилиши мумкинлигига умид қилинган.

«Биз дастлаб натижаларни эшитганимизда ҳайратдан ёқа ушладик, қулоқларимизга ишонмасдик. Синтезатордан чиқаётган товушда ҳақиқий нутқнинг кўп жиҳатлари мавжудлиги жуда ҳаяжонга солди, – дейди тадқиқотчи ва УCСФ докторанти Жош Чартиер. «Кўриниб турибдики, бу аниқ ва тушунарли бўлиши учун кўпроқ иш олиб борилиши даркор, лекин мия фаолиятидан қандайдир носоз қисмини кодлаштира олшимиз мумкинлиги бизни жуда ҳайратга солди»

Юрак-қон томир касалликлари, инсулт, амётрофик латерал склероз (АЛС), Паркинсон касаллиги, склероз, мия шикастланиши ва саратон каби касалликлар баъзида одамнинг гапириш қобилиятини йўқ қилади.

Баъзи одамлар кўз ёки юз мушаклари ҳаракатларини кузатиб нутқни ҳарфма ҳарф синтез қилиш учун ишлатиладиган асбоблардан фойдаланади, аммо матн ёки нутқ синтезини бу тарзда бажариш жуда секиндир, одатда дақиқада 10 сўздан ошмайди. Табиий нутқда эса, одатда, дақиқасига 100 дан 150 сўзга тўғри келади.

Аввал эпилепсия беморлари бўлган беш нафар нутққа қодир бўлган кўнгиллиларга неврожарроҳлик олдидан миясига вақтинча жойлаштирадиган электродлар бўлганлиги сабабли тадқиқотлада иштирок этиш имконияти берилди. Олимлар келажакдаги тадқиқотларда технологияни гапира олмайдиган кишиларда синовдан ўтказади.

Кўнгиллилар баланд овоз билан китоб ўқидилар, олимлар нутқ ишлаб чиқариш вақтидаги мия соҳасидаги фаолиятларни кузатдилар. Тадқиқотчилар нутқи ҳосил қилиш учун зарур бўлган вокал тизимининг ҳаракатларини ўргандилар ва ҳар бир иштирокчи учун «виртуал нутқ азо»сини яратдилар, улар мия фаолияти билан назорат қилиниши ва синтез нутқи ишлаб чиқариши мумкин.

«Nature» журналида чоп этилган мақоланинг муаллифи, неврохирург Эдуард Чангнинг сўзларига кўра, «Жуда оз одамлар оғизимизда нима содир бўлаётганини аниқ билишади. Вокал тизим миянинг фаоллиги ёрдамида сиз айтмоқчи бўлган нарсалар ҳақидаги фикрларни таржима қилади ва биз шу жараёни кодламоқчимиз».

Тадқиқотчилар «ш» каби секинроқ талаффуз қилинувчи ва «б» ва «п» каби кескин талаффуз қилинувчи товушларни синтез қилишда муваффақият қозонди. Лекин тадқиқотчилар виртуал вокал тузумидан фойдаланмасдан мия фаолиятини бевосита нутқда кодламоқчи бўлишганда технология ишламай қолди.

«Биз ҳали ҳам синтез нутқини янада аниқ ва шаффоф қилиш устида ишлаяпмиз. Бу биз қисман фойдаланадиган алгоритмларнинг натижасидир ва биз технологияни такомиллаштиришда яхши натижаларга эришишимиз керак, деб ўйлаймиз «, деди Чартиер.

«Умид қиламизки, бу натижалар одамларга ўз нутқларини ифода этишларига умид беради, бир кун биз мулоқот қилиш қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўламиз, бу бизнинг инсон эканлигимизнинг асосий қисмидир», дея қўшимча қилди у.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг