Сенат, Трампнинг Саудия Арабистони сиёсатини қўллаган ҳолда, Яманнинг қарорига вето қўйди

0
2192
Манба: REUTERS/Naif Rahma

Вашингтон(Reuters) – АҚШ Сенати сешанба куни Президент Дональд Трампнинг Яманда уруш олиб бораётган Саудия бошчилигидаги коалицияга ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатишни талаб қилган қарорни вето қилишни давом эттирди.

Овоз бериш натижаси 53га 45 бўлди. Трампнинг Республикачилар партиясининг баъзи аъзолари демократларга қўшилганлигига қарамай, вето ҳуқуқини бекор қилиш учун зарур бўлган учдан икки қисм овоз тўпланмаган эди.

Бу Трампнинг президентлик ваколатининг иккинчи ветоси эди, иккаласи ҳам шу йил ўтказилди. Сенатда ҳам, Вакиллар мажлисида ҳам бу вето ўз кучига эга бўлиши учун керак бўлган овоз берувчиларнинг учдан икки қисмининг қўллаб-қувватлашига эриша олмади.

Бу йилги резолюциянинг тасдиғи, йил бошида биринчи марта Сенат ва Оқ уй томонидан белгиланди, бу эса уруш қилиш ваколатлари тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватлади ва президентнинг Конгресс рухсатисиз ҳарбий қўшинларни жанг амалиётларига юбориш ваколатига чек қўйди.

Ушбу резолюциянинг тарафдорлари Конгресснинг конституциявий уруш эълон қилиш кучини қайта намойиш қилишни хоҳлаганликларини айтишди ва Саудия Арабистонига Ямандаги тўрт йиллик фуқаролик урушининг оддий аҳолига келтирган ҳалокат ва азоб-уқубатини яққол кўрсатиш орқали кучли хабар етказмоқчи бўлишди.

“Биз чет элдаги сиёсий кучга ўз рақибларини бомбардимон қилиш йўлида моддий ёрдам кўрсатиб келаётган эдик. Шунигдек, ўша сиёсий кучга бу ишда айбсиз фуқароларни ҳам бомбардимон қилишида ёрдам бераётган эдик,” – деди қарорни қўллаб-қувватловчи Республикачилар сенатори Майк Ли овоз бериш олдидан.

Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларини Эрон томонидан қўллаб қувватланаётган “Ҳусий” исёнчиларига қарши қайраган Ямандаги бу уруш ўн минглаб одамларни ўлдирди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таърифлашига кўра, бу, дунёдаги энг қақшатқич гуманитар инқирозни келтириб чиқарди, мамлакат эса очарчилик ёқасида.

Конгресснинг аксарият аъзолари Саудия Арабистонининг инсон ҳуқуқлари бўйича олиб бораётган ишларидан кескин норози бўлди. Бу норозилик ўтган йили Саудия Арабистонининг Туркиядаги консуллигида Америка фуқароси ва Вашингтон Пост газетаси муҳбири бўлган Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши натижасида янада кучайди.

Саудия ҳукумати расмийлари Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон қотилликка буйруқ берган деган айбловларни рад этди.

Уруш актига қаршилар Саудия раҳбарлигидаги коалицияни қўллаб-қувватлаш уруш ваколати тўғрисидаги Қонунини мақбул қўллаш эмас, деб қарши фикр билдиришди, чунки ҳарбийлар қўшин етказиб бериш билан эмас, балки нишонни аниқлашда ёрдам кўрсатишади.

«Ушбу қарорнинг асл туб мазмуни нуқсонли ва Яманда юзага келган вазиятнинг нотўғри талқин қилишига ишонаман», деди Республикачи сенатор Жим Рич овоз бериш олдидан.

Ташқи алоқалар бўйича қўмита раиси Рич Саудия Арабистони билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун қонун ёзмоқда.

У мазкур қонуннинг муайян қисмларини муҳокама қилишдан бош тортди, бироқ у май ойида ушбу қонунни намойиш қилишига умид билдирди, ҳамда Республикачилар назоратидаги Сенат ва Демократлар назоратидаги Оқ Уйнинг аралашувисиз имзоланишигача борадиган ва Трамп томонидан вето эълон қилинмайдиган нимадир ўйлаб топишини айтди.

Ямандаги тинч аҳолига етаётган талофат ва азоб, АҚШ ва халқаро ҳамжамиятни ғазабини келтириб чиқарган бир пайтда Трамп бошқаруви ўтган йили Яманда Саудия самолётларини ёнилғи билан таъминлашини тўхтатди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг