Бирлашган Қироллик мудофаа гиганти “BAE Ssytems Plc” томонидан ишлаб чиқилган дрон авиация тарихида илк бор қанот қопқоқлари (штурвали)сиз бошқарилди. Бу хақда Bloomberg хабар бермоқда.
Магма модели товуш тезлигида қурилманинг моторидан чиқаётган ҳавони қанотларидаги тешиклар орқали йўналтириш йўли билан учирилди. Бу янги технология енгилроқ, ишончлироқ ва бошқа бошқарув қурилмаларидан кўра фойдаланиш учун нисбатан арзонроқ, дейди “BAE”. Шунингдек, бу технология ушбу моделни сони камайтирилган бўшлиқлар ва қирралар туфайли радар тута олмайдиган қилади.
“BAE” томонидан 3D принтерда босиб чиқарилган титанли қисмларини Манчестер Университети тадқиқотчилари йиғишди ва ушбу авиақурилма “Snowdonia Aerospace LLP” томонидан шимолий Уэльсда дронларни синовдан ўтказиш учун махсус ташкил этилган Llanbedr ҳаво майдончасида бир неча парвозларни амалга оширди.
Магма модели итаручи вектор кучидан фойдаланган ҳолда ҳам ҳаракат қилади, яъни мотордан чиқаётган чиқинди газлар турли йўналишда парвоз назоратига ёрдам бериш мақсадида йўналтирилади. Бу самолёт(дрон) ва унинг технологияси “BAE” бошчилигидаги Британиянинг ўтган йили эълон қилинган Tempest қирувчи самолётини ўз ичига олган «Future Combat Air System» лойиҳасининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган бўларди.