Давлат тилига оид бир неча фикрлар

0
2135
Манба: www.istockphoto.com

Ижтимоий тармоқларда, рус тилига расмий мақом бериш истаги билан чиқиш қилган маълум бир қисм зиёлийларнинг таклифи кескинлик билан муҳокама қилинмоқда.

Ўйлашимча, рус ташвиқотини (пропаганда) амалга оширувчи баъзи тузилмаларнинг бу ишларда қўли борлиги сир бўлмаса керак.

Совет Иттифоқи ўз ғоясиининг ташвиқоти учун хориждаги зиёлийлардан фойдаланиш борасида катта тажрибага эга бўлган. Ўз даврида В.И.Ленин уларни «фойдали аҳмоқлар» деб атаган эди.

Ушбу ғояни илгари суриш нимани англатади ?

Аҳолисининг сони бўйича 33 миллиондан ортиқ одамни ташкил этадиган Республикани ўз орбитасида сақлаб қолишни, дунёга ҳукмронлик қилишни даъво қилувчи давлатнинг бундай нияти бўлиши табийдир. Албатта, асосий мақсад ассимиляция бўлиши хақида гапирилмаётган бўлса ҳам.

Таҳминан 30 йилдан буён мустақил бўла туриб, нима учун Республика бундай ҳолатга тушди?

Нима учун тилни ҳимоя қилиш керак булиб колди?

Бу вақт давомида қандай қадамлар ташланди?

Давлат тили тўғрисида қонун қабул қилинди ва бу борада кўплар қарорлар чиқарилган. Шундай бўлсада, нега тилни йўқотиш хавфи мавжудлиги сақланиб қолмоқда?

Келинг, тилни сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун нима қилинди ҳамда нима қилиш кераклиги ҳақида ўзимизга саволлар бериб кўрайлик.

Аввало, муаммонинг ечимини белгилаб олиш ва “касалини яширмасдан шифосини қидириш” кўлимиздан келадими, деган савол билан бирга, ҳозирги реал холатдан келиб чиқиб, қуйидаги бандлардаги саволларга жавоб излаб кўрайлик.

1. Иш юритишни давлат тилига таржима қилиш жараёни қандай амалга оширилди?
Давлат тилини тарғиб қилиш ва кенгайтириш учун нима қилинмоқда?
Халқаро учрашувлар ўтказиш, шартномалар тузиш ва бошқа халқаро ҳужжатларда давлат тили асосий тилми?

2. Давлат тилини жорий этиш дастурларини амалга ошириш учун қандай маблағлар ажратилди?
Қандай самарадорликка эришилганлик тўғрисида ҳисоботлар мавжудми?
Ахборот-электрон тил хизмати ва тадбиркорлик субъектларини давлат тилида расмий мулоқот этиш тизими ташкил этилганми?

3. Давлат тилини ўқитиш методологиясини такомиллаштириш бўйича қандай ишлар қилинди?
Давлат тилини ўрганиш инфратузилмаси ривожланиш даражаси қандай?
Давлат тилини билиш учун минимал талаблар қандай?
Давлат тили лексик фондини такомиллаштириш бўйича қандай ишлар қилинди?
Ҳеч кимга сир эмас, ўзбек тилида бўлмаган хорижий иборалар кўплаб топилади.

4. Давлат тилидан фойдаланиш обрўсини ошириш учун нима қилинмоқда?
Давлат тилида қанча китоб нашр этилмоқда?
Илмий ва бошқа мавзулар бўйича нечта мақолалар ва китоблар давлат тилига таржима қилинган ва нашр этилган?
Анъанавий ва инновацион ёндашув асосида ўзбек тилида илмий ва технологик терминлар тадбиқ этилганми ?

5. Давлат тилини ўрганиш учун ахборот технологиялари соҳасида нима қилинмоқда?
Интернетда ўзбек тилини тарғиб қилиш, веб-сайтларни ўзбек тилида яратиш соҳасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?
Саноат терминологиялари ягона электрон маълумотлар базасини ва ўзбек терминологиялари умумий фондини веб-сайтлар ва порталларга жойлаштириш борасида бирор ишлар қилинмоқдами?

Юқорида келтирилган муаммо ва саволларни кўриб чикиб, табиий равишда яна савол туғилади. Бунда ким айбдор ва энди нималар қилиш керак?

Бу муаммоларни ечими учун, Давлат сиёсати ва молиявий қўллаб-қувватлаш тизими шакллантирилмаса, мамлакатда Давлат тили ривожланмайди.

Агар шундай қилинса, Давлат тилини ривожлантириш хақида саволлар келиб чиқавермайди.

Ўз вассаллари учун фикрлаш ва қарор қабул қиладиган метрополия йўқ.
Халқ ва ҳукумат бу муаммоларни ечишга ўз маблағлари ва меҳнатларини сарфлашга тайёрми? Ёки бизнинг ватандошларимиз ва ҳукуматимиз вассалларнинг, яъни тобе бўлган Давлатнинг юкини кўтаришга тайёрми?

Агар кимдир, Марсдан бир амаки учиб келиб, Республикада ўзбек тилини тарғиб килади, деб ўйласа, чучварани ҳом санабди.

Мустақиллик ва Давлат тили ҳар доим молиявий харажат, халқ мехнатини ва жамиятнинг масъулиятини талаб қилади.

Республиканинг барча фуқароларидан бунга ўз меҳнатини бахшида этиш талаб қилинади. Аммо халқимиз шунга тайёрми? Шунга кўп шубҳа қилиш мумкин.

 

Муаллиф: Ботиржан Ачилов, facebook ижтимоий тармоғида «O‘ZBEKISTON. Дунё сиёсати. АНТИПРОПАГАНДА» гуруҳи администратори.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг