Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 18 миллиондан ошди

0
1019
Фото: AFP / ULISES RUIZ

AFPнинг якшанба оқшомида берган маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 18 миллиондан ошди.

Ҳозиргача дунёда камида 18 011 763 кишининг CОVID-19 га чалингани қайд этилган. Ушбу касалликнинг тарқалиши тезлашгандан тезлашмоқда. Масалан, ўтган тўрт кун мобайнида 1 миллион кишига коронавирус ташхиси қўйилган.

Ҳозирги кунда коронавирус энг кўп тарқалган мамлакат АҚШ бўлиб, бу мамлакатда 4 657 693 киши инфекцияни юқтириб олган ва уларнинг 154 793 нафари оламдан ўтган. Бразилия 2 733 677 та касалланиш ва 94 104 та ўлим ҳолати билан бу рўйҳатнинг иккинчи ўрнида турибди. Учинчи ўринни эса Ҳиндистон эгаллаб турибди. Бу ерда шу пайтгача 1 750 723 киши вирус билан зарарланган ва 37 364 киши у сабаб ҳаётдан кўз юмган.

Дунё бўйича вирус қурбонларининг сони 687 941 кишини ташкил қилмоқда.

AFP томонидан йиғилган ушбу статистика ҳар бир давлат бераётган расмий рақамларга ва ЖССТ берган маълумотларга асосланган бўлиб, эҳтимол вирус билан касалланиш ва ўлим ҳоллари аслида бундан анча кўп бўлиши мумкин. Чунки, кўплаб мамлакатларда коронавирусни симптомларсиз ўтказаётган беморлар рўйхатга олинмаяпти.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг