Каъбани тозалаш учун бир кунда 54 минг литр миқдорида дезинфекцияловчи модда ишлатилмоқда

0
1249
Фото: SPA

Расмийларнинг хабар беришича, бу йилги ҳаж мавсумида ҳожилар орасида коронавирус тарқалмаслиги учун эҳтиёт чораси сифатида Каъбатуллоҳ ҳудуди ҳар куни дезинфекция қилинмоқда. Тозалаш ишларига кунига 54 минг литр дезинфекцияловчи моддалар ишлатилмоқда.

Маккадаги Каъбатуллоҳ ва Мадинадаги Масжидул Набавий бош маъмуриятининг маълум қилишича, Ҳаж мавсуми давомида ушбу муқаддас жойни тозалаш ишлари 3500 киши томонидан амалга оширилди. Тозаловчилар Каъбанинг ички ва ташқи майдонларини ҳар куни 10 мартагача дезинфекция қилишди.

“Маъмурият кунига тахминан 2400 литр миқдорида санитария моддасини ишлатди. Унинг 1500 литри нарсаларнинг юзасидаги микробларни ўлдириш учун, қолган 900 литри эса одамлар учун сарфланди” дейилади баёнотда.

Коронавирус пандемияси туфайли бу йилги Ҳаж мавсумида қатнашувчилар сони 10 000 тагача қисқартирилди ва унда айни пайтда Саудияда яшаётганларгина қатнашди. Улар ибодат қилиш давомида ижтимоий масофани сақлаш ва ниқоб тақиш каби эҳтиёт чораларига амал қилишди ҳамда доимо шифокорлар назоратида бўлишди.

Хабарларга кўра, Ҳаж мавсуми давомида ҳожилар орасида вирус тарқалиши аниқланмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг