Дональд Трамп коронавирусга қарши курашни АҚШ тарихидаги энг ёмон “уруш” деб атади

0
1417
Фото: Doug Mills/Pool via EPA

Чоршанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемиясини мамлакат тарихида бўлиб ўтган энг ёмон «уруш» деб атади.

«Бу Иккинчи жаҳон урушида Япониянинг Pearl Harbor авиабазасига қилган бомбардимонидан ҳам, 11 сентябрда Жаҳон савдо марказининг портлатилишидан ҳам ёмонроқ уруш. Вирус ҳеч қачон бўлмаслиги мумкин эди. Уни бошланган жойида, яъни Хитойда тўхтатиш мумкин эди. Лекин бундай бўлмади», деди Трамп Оқ уйда.

Айни пайтда АҚШ ва Хитой ўртасида вирус тарқалиши билан боғлиқ “сўз уруши” авж олиб бормоқда. АҚШ Хитойни коронавирусни ўз вақтида тўхтатмаганликда айбламоқда.

Аксарият экспертларнинг фикрига кўра, вирус Ухандаги ёввойи ҳайвонлар сотиладиган бозордан келиб чиққан. Аммо, Трамп ҳам, АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ҳам коронавируснинг Хитой лабораториясида яратилганига муҳим далиллар борлигини иддао қилишган.

«Улар буни билганлар. Хитой дунё бўйлаб юз минглаб одамлар ўлимининг олдини олиши мумкин эди. Хитой дунёни иқтисодий таназзулдан халос қилиши мумкин эди. Хитой ҳанузгача одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган маълумотларни ошкор қилишдан бош тортмоқда» деди Помпео 6 май куни Давлат департаментидаги матбуот анжуманида.

Маълумот ўрнида, ҳозиргача дунё бўйлаб коронавирус сабабли 255 000 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Қурбонларнинг камида 70 000 нафари АҚШда қайд этилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг