Австрияда, Россияга жосуслик қилувчи яна бири топилганлиги хақида Kronen Zeitung газетаси ёзмоқда. Бу сафар у махфий ҳужжатларни Москвага топширганликда гумонланаётган контрразведка ходими бўлиб чиқди- дея хабар беради РБК.
Газета бераётган маълумотларга кўра, Конституцияни ҳимоя қилиш ва Терроризмга қарши кураш федерал идорасининг (BVT) ходими бир йил олдин шубҳа остига олинган. Бу вақт давомида унинг ортидан кузатув олиб борилган. Бошқа бир рус жосусидан фарқли ўлароқ, BVT ходими махфий ҳужжатларга киришга имконияти бўлган ва уни Москвадаги кураториларига бериб борган.
Контрразведка ходими Давлат сирларини ошкор қилишда айбланмоқда. Бунинг учун жазо ўн йилгача бўлган муддат бўлиши мумкин.
РБК Россия элчихонасининг матбуот хизматига сўровнома жўнатганлиги хақида ёзилмоқда.
9 ноябрь куни Вена шаҳридаги мамлакат армиясининг штаб-квартирасида ишлаган истеъфодаги полковник Австрияда Россия фойдасига жосусликда айблангани маълум бўлди. 10 ноябрь куни у айбини тан олганлик кўрсатмасини берган. 20 йиллик ҳамкорликдаги фаолияти учун у Россия разведкасидан 300 минг Евро олган.
Айбланувчининг сўзларига кўра, у Юрий исмли киши билан алоқда иш олиб борга. Улар Австрияда ҳам, чет элларда ҳам шахсан учрашиб туришган. Полковник махфий маълумотлар билан ишламаган, аммо унда алоқа тизимларига, реестрларга, телефон рўйхатларига кириш имконияти бўлган.
Шунингдек, у Австриянинг юқори мартабали ҳарбий хизматчиларининг хатти-ҳаракати ҳақидаги маълумотни Москвага етказиб турган – бу маълумотлар музокаралар давомида муваффақиятли ишлатилиши мумкин эди.
Унинг ишининг алоҳида жиҳати НАТО альянсининг тузилмалари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш бўлган. Шу мақсадда у ҳарбий блок томонидан ташкил этилган Австрия ҳарбийлари учун семинарларда иштирок этиб келган ва у ерда берилган аҳборотларни кураторларига жўнатиб турган.
Австрия Ташқи ишлар вазири Карин Кнайсль фош этилиш билан боғлиқ хабарлардан сўнг, декабрь ойининг бошида амалга ошириладиган Россия сафарини бекор қилди. Ўз навбатида, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Австриянинг элчисини чақирди.