CNN: Коронавирус пайтида Трампнинг рейтинги пасайишни бошлади

0
2021
Фото: Chip Somodevilla/Getty Images

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг рейтинги 45 фоизгача тушиб кетди. Gallup таҳлил маркази, Квиннипэк, Монмут университетлари, Fox News ва CNN телеканалларини ўзаро бирлаштирган Poll of Polls маълумотлари шундан дарак бериб турибди.

Трампни қўллаб-қувватлаш рейтинги унинг бутун президентлик муддати давомида нисбатан барқарорликни сақлаб турди, ҳатто АҚШда коронавирус эпидемияси тарқалган пайтда бироз ўсди ҳам, деб ёзишмоқда журналистлар. Аммо карантин бошланганидан кейин орадан бир ой ўтиб Оқ уй раҳбарининг машҳурлик даражаси пасайиши кузатиляпти. Бу биринчи навбатда мамлакатда иқтисодий вазият ёмонлашуви билан боғлиқ.

Карантиндан бир ой ўтиб ва ундан келиб чиққан иқтисодий оқибатлар туфайли Трампни қўллаб-қувватлаш кўрсаткичлари март охирига келиб 1 пунктга ўзгарди. Яъни тарафдорлар ва қаршилар нисбати тенглашиб қолди — барча сўровлар натижалари бўйича 50/50 дегани бу. Ўтган ҳафтада Президент ўзига бўлган ишончдан 3 фоизини, жорий ҳафтага келиб эса 6 фоизини йўқотди.

Демак, Polls of Pollsʼга кўра,

— 45 фоиз америкалик Президент фаолиятини қўллаб-қувватлайди;

— 51 фоизи қўллаб-қувватламайди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг