Саудия Арабистони бу йилги ҳожилар сонини 1000 тагача қисқартирмоқчи

0
1623
manba: AFP

22 июнь куни Саудия Арабистони Ҳаж 2020 мавсуми ўтказилиши,лекин коронавирус хавфи туфайли унда қатнашувчилар сони чекланишини маълум қилганди.Унга кўра,бу йили Қиролликка хориждан мусулмонларнинг Ҳаж учун келишларига рухсат берилмайди.

Саудия ҳукуматининг хабар беришича,бу йил ҳаж ибодатини бажарувчилар сони 1000 тагача қисқартирилиши мумкин.Соғлиқни сақлаш вазири Тавфиқ Ал-Рабиа 23 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қироллик бу йилги Ҳаж даврида ҳожиларнинг саломатлигини сақлай олишга қодирлигини маълум қилган.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳожиларга хизмат бўйича тажриба тўплаган.Ҳозирда вазирлик мусулмонларга хизмат қилиш ва уларнинг саломатлигини асраш бўйича етарлича ходим ва техник базага эга”, дейди Ал-Рабиа.

Шунингдек,унинг айтишича,бу йилги ҳожилар Ҳаж амалидан олдин ва кейин изоляцияга олинади ва ушбу ибодат давомида уларга тиббиёт ходимлари ҳамроҳлик қилади. Ал-Рабиа бу йилги ҳожилар сонини камайтириш муҳимлигини ҳам таъкидлаб ўтган.

“Фақат ҳозирда Қиролликда яшаётган, 65 ёшдан ошмаган ва сурункали касалликка чалинмаган мусулмонларгагина Ҳажни амалга оширишларига рухсат берилади. Улар муқаддас жойларга келмасларидан олдин тест топширадилар ва Ҳажни адо қилганларидан сўнг изоляцияга олинадилар”, дейди Ал-Рабиа.

Саудиянинг Ҳаж ва Умра вазири Муҳаммад Бентен Солиҳ ҳожилар сонининг 1000 тагача қисқартирилиши бўйича қарор Қиролликнинг Ҳажни ташкиллаш бўйича принсиплари ва олдинги тажрибаларидан келиб чиқиб қабул қилинганлигини,бундай қилишдан асосий мақсад коронавирус пандемияси даврида ҳожиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш эканлигини айтган.

“Бу жуда нозик жараён ҳисобланади. Биз Ҳажни хавфсиз ўтказиш учун соғлиқни сақлаш вазирлиги,ички ишлар вазирлиги ва бошқа идораларнинг мутахассислари билан биргаликда иш олиб бормоқдамиз”, деган Солиҳ.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг