platforma.uz: Ўзбек тили гeгемон тилларга “ем” бўлмоқда

0
1676
Фото: t.me/platformauzb

Бугун ўзбек тили тақдири ҳақида давлатнинг ўзи қайғура бошлагани катта гап. Аммо амалий ишларга келганда натижа ноль! Масаланинг ўзи қолиб сиртида айланиб юргандаймиз. Ёрлиқларни ўзбекчалаштирайлик, реклама баннерлари давлат тилида бўлсин, деган ҳаракатлар тўкилиб тушай деб турган деворни ямаб-ясқаб қўйгандай гап.

Ваҳоланки, ўзбек тили аста-секин гeгемон тилларга ассимиляция бўлиб кетмоқда. У бора-бора “ўлик тил”га айланмаслиги учун эса ҳозирданоқ ўлиб-тирилиш зарур. Бунинг учун, энг аввало, ўзбек адабий тилини ислоҳ қилиш керак. Мустақил тадқиқотчи Бахтиёр Олимжонов шу ҳақда оқилона таклифларини берибди:

“…Фан ва санъатда ўзбек тили тўлақонли қўлланилмаслиги ўзбек тилининг умуммиллий даражада ривожланишига тўсқинлик қилмоқда…

Ўзбек тили замонавий, миллий ва ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон давлат тили бўлиши керак. Шуни унутмаслик керакки, фақат ўзбек тилига тўлақонли ёндашув орқали мавжуд вазиятни ўзгартириш мумкин. Ўзбек тилини “қутқариш“ миллий дастури қуйидаги бандларни ўз ичига олиши лозим:

Биринчидан, ўзбек тилини миллат даражасида «таъмирлаш» катта инвестицияларни талаб қилади, яъни пулни қизғанмаслик керак.

Иккинчидан, замонавий ўзбек илмий тилини биргаликда ривожлантириш учун нафақат филологлар, балки тарихчилар, шарқшунослар, ҳуқуқшунослар ва математиклар ҳам керак. Уларни тайёрлаш зарур ва меҳнатларига муносиб ҳақ тўлаш лозим.

Учинчидан, санъат тилини (кино, театр, мусиқа) унификация қилиш керак, уни шева, жаргон ва неологизмлардан тозалаш зарур.

Тўртинчидан, янги муаллифларнинг китобларини текин нашр этиш орқали ўзбек тилидаги адабиётларни рағбатлантириш керак.

Бешинчидан, интернетни, хусусан, ижтимоий тармоқларни давлат тилидаги контент билан тўлдириб юбориш шарт.

Энг муҳими, республикадаги барча мактаб ўқитувчилари ва педагогларни давлат тили нормаларига мувофиқ сўзлаш ва ёзишга ундашдир. Мактаб, университет ва санъат давлат тилининг локомотивига айланиши керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг